Архив иши рақамлаштирилади, шажарани аниқлаш тизими жорий этилади

© Sputnik / Александр Кондратюк / Медиабанкка ўтишГосударственный архив Челябинской области
Государственный архив Челябинской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.11.2025
Oбуна бўлиш
Фармонга кўра, 2030 йилгача архив фонди ҳужжатларини рақамлаштириш 60 фоизга етказилади, электрон хизматлар улуши 100 фоизни ташкил этади. Фуқаролар шажарасини онлайн аниқлаши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 25 ноя – Sputnik. Ўзбекистонда архив иши соҳасини рақамлаштириш ва соҳада бошқарув самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари белгиланди. Президент тегишли фармонни имзолади.
Фармонга кўра, 2026 йил 1 июндан амалдаги архив ахборот тизимлари негизида Ягона миллий архив ахборот тизими ишга туширилади. Давлат архивларидаги айрим функциялар тўлиқ рақамлаштирилади, жумладан:
ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш;
йиғмажилдлар рўйхати ва маълумотнома аппаратларини шакллантириш;
архив ҳужжатларини қабул қилиш ва фойдаланишга бериш;
архивга ҳужжат топшириши шарт ташкилотлар рўйхатини юритиш.
Шунингдек, давлат архивларида RFID — радиочастотали идентификация технологиялари жорий қилиниб, ноёб ҳужжатлар ҳаракати автоматлаштирилади.
2026 йил 1 сентябрдан фуқаролар ўз оилавий шажараларини онлайн шакллантириш имконини берувчи “Шажара” ахборот тизимидан фойдалана олади.
Тизим орқали:
ФҲДЁнинг электрон архиви, давлат ва идоравий архив ҳужжатлари асосида оила шажараси бўйича маълумотларни шакллантириш;
ДНК маълумотлари орқали этник келиб чиқишни аниқлаш каби хизматлар кўрсатилади.
Оила шажараси бўйича хизматлар ЯИДХП ва давлат хизматлари марказлари орқали қуйидаги даврлар қамровида тақдим этилади:
IX аср — 1917 йил
1918 — 1945 йиллар
1946 йил — ҳозирги кун
2026 йил 1 майдан архив хизматларида қатор ортиқча ҳужжатлар талаб қилиниши бекор қилинади. Жумладан:
архив ҳужжатларини тартибга келтириш учун раҳбар тавсия хати;
мавзули сўров учун ҳужжат нусхасини талаб қилиш.
2026 йил 1 мартдан бир қатор хизматлар муддати қисқартилади:
архив ҳужжатларини вақтинча хорижга олиб чиқиш рухсатномаси — 15 кундан 5 кунгача;
меҳнат дафтарчаси ёзувларини тасдиқлаш — 20 кундан 10 кунгача;
таълим муассасасида ўқиганлик ҳақида маълумотнома — 5 кундан 2 кунгача;
ҳужжатларни рақамлаштириш — 3 кундан 1 кунгача.
Представлены предложения по развитию сферы интеллектуальной собственности, архивного дела и юридического образования
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.11.2025
Интеллектуал мулк, архив иши ва юридик таълим соҳалари ислоҳ қилинади – тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0