Янги Тошкентда 1 млрд долларлик объектлар ишга туширилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии ввода в строй и начала строительства новых проектов в Новом Ташкенте
Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии ввода в строй и начала строительства новых проектов в Новом Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2026
Oбуна бўлиш
“Соҳил боғи” истироҳат боғи, Савдо-саноат палатаси биноси шулар жумласидан.
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда бунёд этилган иншоотларни ишга тушириш ва янги лойиҳаларнинг қурилишига старт бериш маросимида иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Ишга туширилган ва умумий қиймати 1 млрд доллар бўлган 7 та объект.
“Шарқ баҳори” турар жой мажмуасининг биринчи босқичи;
йўл ва инфратузилма обектлари;
“Янги Тошкент” 1-сон нимстанцияси;
тригенерация станцияси;
Савдо-саноат палатаси биноси;
“Соҳил боғи” истироҳат боғи:
2 минг ўринли мактаб.
Маросимда Хитой, Туркия, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа хорижлик ҳамкорлар иштирокида умумий қиймати 2,5 миллиард доллар бўлган яна 10 та йирик лойиҳа қурилишига старт берилди.
Янги Тошкентни пойтахт билан боғлаш учун Темур Малик кўчаси ва 4R12 автомобиль йўли ўртасида кўприк, йўл ўтказгич ва 10 километр йўл қурилади. Метро бекатлари билан туташган ер ости автотураргоҳини барпо этиш ҳам янги лойиҳалардан бири.
Умумий майдони 818 минг квадрат метрдан ортиқ бўлган “Метрополис” бизнес-ситида офислар, меҳмонхона, турар жойлар ва хизмат кўрсатиш объектлари жойлашади. Майдоннинг 500 минг квадрат метр қисми бизнес учун мўлжалланган. Бу ерда 1,5 минг нафар одамнинг бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, “Silk City”, “Мавж” ва “Маржон” турар жой мажмуалари ҳамда 120 ўринли Янги Тошкент марказий шифохонаси қурилади.
Давлат раҳбари ушбу лойиҳалар Янги Тошкентнинг бизнес, туризм ва маданият маркази сифатида шаклланишига хизмат қилишини таъкидлади.
Янги Тошкент ҳудудида биринчи босқичнинг ўзида 50 млрд долларлик лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.
Шаҳарда 2 минг гектар яшил майдон ва 500 гектар истироҳат боғлари ташкил этилади. “Яшил қурилиш стандартлари” асосида 150 млн квадрат метр турар ва нотурар жой майдонлари барпо қилинади.
Ўтган даврда Янги Тошкентда 2 млрд долларлик ишлар бажарилди. Турар жойлар, университетлар, кутубхона ва амфитеатр қурилди.
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2026
Янги Тошкент: Мирзиёев қурилиш бўйича янги чораларни маълум қилди
Янгиликлар лентаси
0