Ўзбекистонда 2030 йилгача марказлашган ичимлик суви таъминоти 90 фоизга етказилади
16:18 12.10.2026 (янгиланди: 18:01 12.10.2026)

© Sputnik / Сгенерировано ИИ
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда бир кишига йилига ўртача 1 350 куб метр сув сарфланади.
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Ўзбекистонда 2030 йилгача марказлашган ичимлик суви таъминоти билан қамровни 90 фоизга, марказлашган оқова сув хизматлари билан қамровни эса 28 фоизга етказиш, сув йўқотишлари даражасини 35 фоиздан 25 фоизгача камайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Сув ресурслари, сув таъминоти ва санитария бўйича Тармоқлараро ишчи гуруҳининг 7-йиғилишида маълум қилинди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Тадбирда Сув хўжалиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирликлари, Сув соҳасида барқарор ривожланиш маркази, “Ўзсувтаъминот” АЖ ҳамда Швейцариянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ва бошқа тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Йиғилиш давомида 2027 йилги Сувни тежаш бўйича халқаро форумга тайёргарлик, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматларини 2030 йилгача такомиллаштириш стратегияси лойиҳаси, соҳада амалга оширилаётган лойиҳалар натижалари ҳамда миллий ташкилотлар ва халқаро ҳамкорлар ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

1/3
© Sputnik

2/3
© Sputnik

3/3
© Sputnik
1/3
© Sputnik
2/3
© Sputnik
3/3
© Sputnik
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари Озода Жўраеванинг айтишича, Ўзбекистонда бир кишига йилига ўртача 1 350 куб метр сув сарфланади. Прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб мамлакатда сув олиш имкониятлари 7 миллиард куб метрга қисқариши мумкин.
“Стратегия лойиҳаси доирасида 2 098 та ичимлик суви иншооти ва 37 та оқова сув иншоотини таъмирлаш, шунингдек, 15 080 км ичимлик суви ва 1 810 км оқова сув тармоқларини таъмирлаш режалаштирилган”, - деди у.
Тадбир давомида соҳани рақамлаштириш мақсадида сув иншоотлари ва тармоқларининг GIS-форматидаги рақамли хариталарини яратиш, SCADA тизимларини жорий этиш ҳамда 14 та ҳудудда ягона ситуацион марказ ташкил қилиш кўзда тутилгани маълум қилинди.
Барча истеъмолчиларни сув ҳисоблагичлари билан тўлиқ таъминлаш, давлат-хусусий шериклик асосида 8 та лойиҳани амалга ошириш ва 13,6 миллион кВт/соат электр энергиясини тежаш мақсад қилинган.
Шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар тушумларининг камида 20 фоизини иншоотлар ва тармоқларнинг амортизацияси, жорий ва капитал таъмирлаш ишларига йўналтириш назарда тутилган.
Шунингдек, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар тушумларининг камида 20 фоизини иншоотлар ва тармоқларнинг амортизацияси, жорий ва капитал таъмирлаш ишларига йўналтириш назарда тутилган.
2026 йил сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда аҳолининг 83,3 фоизи марказлашган ичимлик суви таъминоти билан, 22,1 фоизи эса марказлашган оқова сув хизматлари билан қамраб олинган, дея аниқлик киритди "Ўзсувтаъминот" Sputnik мухбирига.