e-CMR бўйича биринчи синов ташиш қачон амалга оширилиши маълум қилинди
e-CMR бўйича биринчи синов ташиш қачон амалга оширилиши маълум қилинди
Sputnik Ўзбекистон
Лойиҳа доирасида электрон ҳужжат айланиши ва хорижий рақамли имзони текшириш операторлари ўртасида ахборот ҳамкорлиги йўлга қўйилди. 12.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) e-CMR электрон халқаро транспорт юк хатларидан фойдаланган ҳолда биринчи синов ташиш жорий йилнинг октябрь ўрталарида амалга оширилади. Бу ҳақда Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари биринчи департаментининг Евроосиё иқтисодий интеграцияси бўлими маълум қилди.Евроосиё иқтисодий комиссиясида e-CMR электрон халқаро транспорт юкхатларини қўллаш бўйича синов лойиҳа доирасидаги ишларнинг дастлабки натижалари муҳокама қилинди.Таъкидланишича, бугунги кунда электрон ҳужжат айланиши операторлари ва хорижий рақамли имзони текшириш операторлари ўртасида ахборот ҳамкорлиги йўлга қўйилди, трансчегаравий ишонч макони фаолияти таъминланди ҳамда e-CMRни расмийлаштириш ва имзолаш жараёни рақамлаштирилди.Кейинги босқич ҳақиқий синов ташувларини амалга ошириш ва электрон халқаро транспорт юкхатидан фойдаланиш бўлади.Маълумот учун, e-CMR — халқаро автомобиль юк ташишда қўлланиладиган CMR юк хатининг электрон шакли. У юк жўнатувчи, ташувчи ва қабул қилувчи ўртасидаги маълумотларни қоғоз ҳужжатсиз алмашиш имконини беради. е-CМRдан фойдаланиш мультимодал ташувларда транспорт воситаларининг ўзаро ҳаракатини енгиллаштиради, юк хати билан боғлиқ ҳаракатларни бошқариш унумдорлигини оширади ҳамда транспорт операторлари ва юк эгаларининг юк хатлари ва бошқа тегишли ҳужжатларни чоп этиш, қайта ишлаш ва архивлаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради.
Лойиҳа доирасида электрон ҳужжат айланиши ва хорижий рақамли имзони текшириш операторлари ўртасида ахборот ҳамкорлиги йўлга қўйилди.
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИИ) e-CMR электрон халқаро транспорт юк хатларидан фойдаланган ҳолда биринчи синов ташиш жорий йилнинг октябрь ўрталарида амалга оширилади. Бу ҳақда Россия ТИВ МДҲ мамлакатлари биринчи департаментининг Евроосиё иқтисодий интеграцияси бўлими маълум қилди.
“Қозоғистон-Россия йўналиши бўйича биринчи e-CMR синов ташувини 2026 йил 15 октябрда йўлга қўйиш режалаштирилган”, - дейилади хабарда.
Евроосиё иқтисодий комиссиясида e-CMR электрон халқаро транспорт юкхатларини қўллаш бўйича синов лойиҳа доирасидаги ишларнинг дастлабки натижалари муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, бугунги кунда электрон ҳужжат айланиши операторлари ва хорижий рақамли имзони текшириш операторлари ўртасида ахборот ҳамкорлиги йўлга қўйилди, трансчегаравий ишонч макони фаолияти таъминланди ҳамда e-CMRни расмийлаштириш ва имзолаш жараёни рақамлаштирилди.
Кейинги босқич ҳақиқий синов ташувларини амалга ошириш ва электрон халқаро транспорт юкхатидан фойдаланиш бўлади.
Маълумот учун, e-CMR — халқаро автомобиль юк ташишда қўлланиладиган CMR юк хатининг электрон шакли. У юк жўнатувчи, ташувчи ва қабул қилувчи ўртасидаги маълумотларни қоғоз ҳужжатсиз алмашиш имконини беради. е-CМRдан фойдаланиш мультимодал ташувларда транспорт воситаларининг ўзаро ҳаракатини енгиллаштиради, юк хати билан боғлиқ ҳаракатларни бошқариш унумдорлигини оширади ҳамда транспорт операторлари ва юк эгаларининг юк хатлари ва бошқа тегишли ҳужжатларни чоп этиш, қайта ишлаш ва архивлаш харажатларини камайтиришга ёрдам беради.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.