Ўзбекистонда банкларнинг кредит тўловларини автоматик ечиб олишига чеклов қўйилади

© Sputnik / Бахром Хатамов Узбекский сум
Узбекский сум - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 11.10.2026
Oбуна бўлиш
Маблағ ечиб олингач, мижознинг карталарида камида МҲТЭКМнинг 50 фоизи (680 минг сўм) қолиши керак.
ТОШКЕНТ, 11 окт — Sputnik. 2027 йил 10 январдан Ўзбекистонда банклар мижознинг розилигисиз кредит ёки кафиллик бўйича тўловларни ундиришда унинг банк картасида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг (МҲТЭКМ) камида ярмига тенг пулни сақлаб қолиши шарт бўлади. Бу Марказий банк қарорида белгиланган.
Ҳозир МҲТЭКМ ярми 680 минг сўмни ташкил этади.
Таъкидланишича, бу талаб фуқароларнинг энг зарур кундалик эҳтиёжлари учун маблағсиз қолишининг олдини олиш ва банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган.
Девушка с кредитной картой в руке перед ноутбуком - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2026
Чалғитувчи кредит таклиф қилган банклар фаолияти чекланади
Янгиликлар лентаси
0