Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Киев бугун ҳаёт-мамот масаласига дуч келмоқда — Виталий Кличко

© Sputnik / Максим БлиновМэр Киева Виталий Кличко
Мэр Киева Виталий Кличко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.10.2026
Oбуна бўлиш
Шаҳарда сув таъминоти ва электрда узилишлар кузатилмоқда, метро ва ер усти электр транспорти тўхтаб қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 9 окт — Sputnik. Киев бугун ҳаёт-мамот масаласига дуч келмоқда, деди Украина пойтахти мери Виталий Кличко AFP ахборот агентлигига.
"Бугун ягона масала — омон қолиш", деди у шаҳардаги вазиятни шарҳлаб. Шунингдек у шаҳар ташқарисида қариндошлари ёки дўстлари бўлган Киев аҳолисини шаҳарни тарк этишга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, сув таъминоти инфратузилмасидаги узилишлар "жуда кенг кўламли" инқирозга олиб келиши мумкин, деб хабар беради AFP.
Бироз олдин Кличко Киевдаги вазиятни "жуда драматик" деб таърифлаган эди ва келаётган қишда киевликларни имкон қадар шаҳарни тарк этишга чақирган эди.
Шу билан бирга, Украина оммавий ахборот воситаларига кўра, Россия зарбаларидан сўнг Киевда оммавий электр узилишлари кузатилмоқда. Бу эса ўз навбатида жамоат транспорти коллапсига олиб келмоқда.
Шаҳарда метро ва ер усти электр транспорти хизматлари тўхтаб қолмоқда. Автомобиллар ва автобуслар оқимининг кўпайиши жиддий тирбандликларга олиб келмоқда. Такси нархлари кескин ошди.
Россия қуролли кучлари мунтазам равишда душман инфратузилмасига зарба беради. Мудофаа вазирлиги бу душманнинг ҳарбий ва иқтисодий салоҳиятини пасайтириш учун қилинаётганини бир неча бор таъкидлаган.

Шу билан бирга, Россия Қуролли кучлари узоқ масофали аниқ нишонга олувчи қуроллар ёрдамида бутун Украина ҳудудида фақат ҳарбий саноат, УҚК логистикаси ва таъминоти объектларини нишонга олмоқда.
Киевда Космонова бизнес центрида ёнғин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2026
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Киевда вазият жуда драматик — Кличко
Янгиликлар лентаси
0