Яман ҳусийлари Ар-Риёд аэропортига ракета ҳужуми уюштирди

© Sputnik / Александр Юрьев / Медиабанкка ўтишВид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии
Вид города Эр-Рияд - столицы Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2026
Oбуна бўлиш
Чоршанба куни Истанбулдан Ар-Риёдга учган парвозлар ярим йўлдан ўз аэропортига қайтди.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. Яманнинг "Ансар Аллоҳ" ҳаракати (ҳусийлар) Ар-Риёд аэропортига баллистик ракета билан ҳужум қилди. Бу ҳақда "Reuters" хабар бермоқда.

"Яман ҳусийлари Ар-Риёддаги подшоҳ Холид халқаро аэропортига баллистик ракета билан ҳужум қилганликларини даъво қилишди", - дейилади баёнотда.

Подшоҳликнинг Фуқаролик авиацияси бош бошқармаси аввалроқ хабар берганидек, Саудия Арабистонининг Абҳа ва Ар-Риёд шаҳарларидаги аэропортларга икки кун давомида Яман томонидан уюштирилган ҳужумларда уч киши ҳалок бўлди ва 36 киши жароҳат олган.
Чоршанба 7 октябрь куни кечқурун Истанбулдан Ар-Риёдга учган "Turkish Airlines" ва "AJet" компаниялари самолётлари 35 дақиқадан сўнг ўзларининг жўнаш аэропортларига қайтди, деб хабар берди Истанбул аэропорти.
Июль ойининг ўрталарида, тўрт йиллик сукунатдан сўнг, "Ансар Аллоҳ" ҳаракати ва Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланадиган ҳукумат армияси орасида жанглар қайта бошланди. Бу вақт ичида ҳусийлар Қизил денгизнинг бутун ғарбий қирғоғини ва Боб ал-Мандаб бўғози яқинидаги шаҳарларни эгаллаб олишди.
Душанба куни Яманнинг халқаро миқёсда тан олинган ҳукумати Санани ҳусийлардан озод қилиш операцияси бошланганини эълон қилди.
Сторонники хуситов поднимают флаг Хезболлы во время антиизраильского и антиамериканского митинга в Сане, Йемен - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.09.2026
Яманда ҳусийлар Боб ал-Мандаб бўғозини назорат остига олди
Янгиликлар лентаси
0