Туркманистонда Марказий Осиё ва Озарбайжон саммити бўлиб ўтади

© Пресс-служба президента РТФлаги стран ЦА
Флаги стран ЦА - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2026
Oбуна бўлиш
Учрашувда долзарб минтақавий ҳамда энергетика, транспорт ва логистика ва иқлим ўзгаришига қарши биргаликда кураш масалалари муҳокама қилинади.
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарлари Туркманистоннинг Каспий денгизи соҳилидаги "Аваза" миллий сайёҳлик зонасида
маслаҳат учрашуви ўтказиш учун тўпланишди, деб хабар бермоқда РИА Новости мухбири.
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев, Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев саммитда иштирок этиш учун Туркманистонга келишди.

Учрашув иштирокчилари тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликнинг долзарб минтақавий ва халқаро масалаларини, шунингдек, сиёсий ва дипломатик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштиришни муҳокама қилади.

Кун тартибига маданий, таълим ва илмий алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, талабалар ва ёшлар алмашинувини кенгайтириш ҳам киради.
Шунингдек, иштирокчилар энергетика соҳасидаги ҳамкорлик, барқарор транспорт ва логистика йўлакларини ривожлантириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қўшма саъй-ҳаракатлар ва иқлим ўзгаришига мослашиш масалаларига эътибор қаратади. Ундан ташқари, улар Амударё ва Сирдарё дарёларининг сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва Орол денгизини қутқариш бўйича саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилади.
2025 йилда Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Тошкентдаги маслаҳат учрашувида Озарбайжоннинг ушбу форматда тўлиқ иштирок этиши тўғрисида якдил қарор қабул қилинган эди.
 Шавкат Мирзиёев прибыл с рабочим визитом в Туркменистан. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.10.2026
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга келди
Янгиликлар лентаси
0