Слепнёв: ЕОИИ доирасидаги савдо сиёсати бизнес учун тўсиқсиз муҳит яратишга қаратилган
Слепнёв: ЕОИИ доирасидаги савдо сиёсати бизнес учун тўсиқсиз муҳит яратишга қаратилган
Sputnik Ўзбекистон
Қайд этилишича, ЕОИИнинг халқаро иқтисодий ҳамкорлигини илгари суриш яқин йилларда эксперт таҳлили ва амалий таклифлар учун талаб қилинадиган мавзулардан бири... 08.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасидаги савдо сиёсати бизнес учун тўсиқсиз муҳит яратишга қаратилган. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) савдо вазири Андрей Слепнёв маълум қилди.У Москвада бўлиб ўтган “Россия ва янги кўп қутблилик: ғоядан воқеликка” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда нутқ сўзлади.Тадбир давомида жаҳон иқтисодиёти ва халқаро савдонинг трансформацияси, иқтисодий ўсишнинг янги марказларини шакллантириш, шунингдек, ишлаб чиқариш занжирларини қайта қуриш ва минтақавий иқтисодий бирлашмаларнинг истиқболлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
Қайд этилишича, ЕОИИнинг халқаро иқтисодий ҳамкорлигини илгари суриш яқин йилларда эксперт таҳлили ва амалий таклифлар учун талаб қилинадиган мавзулардан бири бўлади
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) доирасидаги савдо сиёсати бизнес учун тўсиқсиз муҳит яратишга қаратилган. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) савдо вазири Андрей Слепнёв маълум қилди.
У Москвада бўлиб ўтган “Россия ва янги кўп қутблилик: ғоядан воқеликка” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуманда нутқ сўзлади.
“Трансмиллий транспорт-логистика йўналишларини ривожлантириш, савдо сиёсати воситалари орқали савдо ва инвестициялар учун тўсиқсиз муҳитни шакллантириш, миллий тартибга солиш тартиб-таомилларини яқинлаштириш ва соддалаштириш каби масалаларни интеграция қилиш муҳим бўлган Евроосиё иқтисодий иттифоқининг халқаро иқтисодий ҳамкорлигини илгари суриш яқин йилларда эксперт таҳлили ва амалий таклифлар учун талаб қилинадиган мавзулардан бири бўлади”, - ЕИК вазири.
Тадбир давомида жаҳон иқтисодиёти ва халқаро савдонинг трансформацияси, иқтисодий ўсишнинг янги марказларини шакллантириш, шунингдек, ишлаб чиқариш занжирларини қайта қуриш ва минтақавий иқтисодий бирлашмаларнинг истиқболлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.