ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ўртасидаги иқтисодий шериклик тўғрисидаги битим кучга кирди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) хабар қилди.Битим савдо режимини сезиларли даражада либераллаштиришни назарда тутади: БАА ЕОИИдан келадиган товарларнинг 86 фоизи учун божларни пасайтирди. Бу товарлар ЕОИИнинг БААга экспортининг 98 фоизни ташкил қилади.Битимда ишбилармон доиралар, жумладан, кичик ва ўрта корхоналар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган замонавий қоидалар ва механизмлар мустаҳкамланган. БААни “Шимол-Жануб” халқаро йўлагига улаш имконияти билан транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.EИК вазири EОИИ мамлакатлари бизнесини янги имкониятлардан фаол фойдаланишга ва БАА томони билан ҳамкорликни ривожлантиришга чақирди.
ЕИК ҳисоб-китобларига кўра, икки томон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми яна 5–6 миллиард долларга ошиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ўртасидаги иқтисодий шериклик тўғрисидаги битим кучга кирди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) хабар қилди.
Битим савдо режимини сезиларли даражада либераллаштиришни назарда тутади: БАА ЕОИИдан келадиган товарларнинг 86 фоизи учун божларни пасайтирди. Бу товарлар ЕОИИнинг БААга экспортининг 98 фоизни ташкил қилади.
“Ҳамкор томонидан Иттифоқ товарларига нисбатан қўлланиладиган ўртача ставка 5 фоиздан 0,6 фоизгача қисқартирилади. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, олинган имтиёзлар ҳажми EОИИ мамлакатлари экспортчиларига ҳар йили божхона тўловларидан 266 миллион долларгача тежаш имконини беради, - деди ЕИК савдо вазири Андрей Слепнёв. - Товар айирбошлашнинг кутилаётган ўсиши ўрта муддатли истиқболда камида 5-6 миллиард долларни ташкил этади”.
Битимда ишбилармон доиралар, жумладан, кичик ва ўрта корхоналар ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган замонавий қоидалар ва механизмлар мустаҳкамланган. БААни “Шимол-Жануб” халқаро йўлагига улаш имконияти билан транспорт ва логистика соҳасида ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.
EИК вазири EОИИ мамлакатлари бизнесини янги имкониятлардан фаол фойдаланишга ва БАА томони билан ҳамкорликни ривожлантиришга чақирди.
ЕОИИ
Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.