Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

EОИИ ва Вьетнам ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 10 йил ичида деярли икки баравар ошди

© Sputnik / Сгенерировано ИИФлаги ЕАЭС и Вьетнама
Флаги ЕАЭС и Вьетнама - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2026
Oбуна бўлиш
Вьетнам EОИИ билан савдо шартномалари тармоғини ривожлантиришни бошлаган биринчи давлат бўлганди.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) мамлакатлари ва Вьетнам ўртасидаги товар айирбошлаш эркин савдо ҳудуди тўғрисидаги битим амал қилаётган ўн йил ичида деярли икки бараварга ошди. Бу ҳақда Евроосиё иқтисодий комиссияси (EИК) хабар берди.
Ҳужжат 2015 йил 29 майда имзоланган.
Бугунги кунда Вьетнам иттифоқ давлатлари бизнес ҳамжамиятининг Осиё-Тинч океани минтақасидаги асосий ҳамкорларидан бири бўлиб қолмоқда.
"Ҳужжатнинг амал қилиш даврида EОИИ ва Вьетнам ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 1,9 бараварга (2016 йилдаги 4,3 млрд доллардан 2025 йилда 8,3 млрд долларгача) ошди", - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, битимни амалга ошириш бўйича ишчи органлар йиғилишлари ва юқори даражадаги учрашувларнинг мунтазам ўтказилиши юзага келаётган масалаларга ечим топиш ва келгусидаги ҳамкорлик салоҳиятини очиб беришни таъминлайди.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
заглушка - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан савдоси 14,6 млрд долларга етди
Янгиликлар лентаси
0