МДҲ ва ШҲТ разведка идоралари биргаликда аксилтеррор машғулот ўтказди
15:18 08.10.2026 (янгиланди: 15:29 08.10.2026)

© Интернет портал СНГ
Oбуна бўлиш
Минскда бўлиб ўтган қўшма машқларда Россия, Беларусь, Эрон, Қозоғистон, Хитой ва Ўзбекистон разведка идоралари иштирк этди.
ТОШКЕНТ, 8 окт — Sputnik. МДҲ ва ШҲТ разведка идоралари террористик ҳужумларни қайтариш бўйича биргаликда машқ қилди.
"Евроосиё-Антитеррор 2026" машқларининг якуний босқичи доирасида Беларусь, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Россия ва Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари гавжум объектга ва учувчисиз аппаратлардан фойдаланган ҳолда муҳим объектга террористик ҳужумларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатларни, шунингдек, аҳоли пунктларида ноқонуний қуролли гуруҳларни йўқ қилиш бўйича аксилтеррор операциясини намойиш этди.
Машқлар якунида иштирокчилар қурол-яроғ ва махсус техника кўргазмасидаги экспонатларни томоша қилишди.
Махсус кучларнинг ҳаракатлари Минскда бўлиб ўтаётган МДҲ-ШҲТ аксилтеррор форуми давомида Беларусь ДҲҚ томонидан МДҲ аъзо давлатларининг аксилтеррор маркази (АТМ) ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) Минтақавий аксилтеррор тузилмаси (МАТТ) Ижроия қўмитаси кўмагида ташкил этилган "Евроосиё-Аксилтеррор - 2026" машқларининг якуний босқичи доирасида амалга оширилди.

Бу йилги машқларда жами 10 та давлатдан ваколатли органлар иштирок этди: Россия, Беларусь, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон ва Ўзбекистон.
Бу МДҲ-ШҲТ қўшма форматида ўтказилган терроризмга қарши машқларнинг иккинчиси бўлди. Биринчиси 2023 йилда Қирғизистонда бўлиб ўтган эди.
"Евроосиё-Антитеррор - 2026" машқларининг ўзига хос хусусияти олтита мамлакатдан махсус кучлар бўлинмаларининг битта давлат ҳудудидаги ўқув машғулотларида иштирок этиши бўлди.
"Евроосиё-Антитеррор - 2026" машқларининг ўзига хос хусусияти олтита мамлакатдан махсус кучлар бўлинмаларининг битта давлат ҳудудидаги ўқув машғулотларида иштирок этиши бўлди.