Мирзиёев 7-9 октябрь кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев отбыл с рабочим визитом в столицу Кыргызстана
Шавкат Мирзиёев отбыл с рабочим визитом в столицу Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчиларининг Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7-9 октябрь кунлари амалий ташриф билан Туркманистонда бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Президент “Аваза” миллий сайёҳлик зонасида Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг (МДҲ) навбатдаги саммитида иштирок этади.
Қайд этилишича, Маслаҳат учрашуви кун тартибидан сиёсий-дипломатик ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, энергетика соҳасидаги шерикликни кенгайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига мослашиш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш, маданият, таълим ва илм-фан соҳаларидаги ҳамда ёшлар ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари ўрин олган.
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар ҳамда тинчлик, барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга оид устувор вазифалар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.
МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Ҳамдўстлик доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик якунлари сарҳисоб қилиниб, уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади. МДҲ ташкил этилганининг 35 йиллигини нишонлашга алоҳида эътибор қаратилади.
Тадбирлар якунида қўшма ҳужжатлар тўпламини қабул қилиш кўзда тутилган. Ташриф дастурига мувофиқ, қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.
2026 йилда Туркманистон МДҲ органларида раислик қилмоқда. 2027 йил 1 январдан раислик қилиш Ўзбекистонга ўтади.
В Душанбе прошло очередное заседание Совета по туризму государств-участников СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2026
МДҲ Туризм кенгашига раислик қилиш Ўзбекистонга ўтди
Янгиликлар лентаси
0