МДҲ Туризм кенгашига раислик қилиш Ўзбекистонга ўтди

© Пресс-служба Исполкома СНГВ Душанбе прошло очередное заседание Совета по туризму государств-участников СНГ
В Душанбе прошло очередное заседание Совета по туризму государств-участников СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.09.2026
Oбуна бўлиш
Душанбеда МДҲ Туризм кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 24 сен — Sputnik. МДҲга аъзо давлатлар Туризм кенгашига раислик қилиш Ўзбекистонга ўтди. Бу ҳақда МДҲ Ижроия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Қарор Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Кенгаш йиғилишида қабул қилинди. Йиғилишда Беларусь, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон вакиллари иштирок этди.
Томонлар МДҲ давлатларининг 2021–2030 йилларга мўлжалланган туризм соҳасидаги ҳамкорлик стратегиясини амалга ошириш бўйича 2027–2028 йиллар чора-тадбирлар режаси лойиҳасини келишиб олди. Ҳужжатни МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгаши кўриб чиқиши режалаштирилган.
Шунингдек, МДҲ доирасида туристик оқимларни статистик ҳисобга олиш ва прогнозлашнинг ягона тизимини яратиш ҳамда 2026–2027 йилларда Travel Hub "Ҳамдўстлик" халқаро туристик лойиҳасини амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда МДҲнинг туризм соҳасидаги таянч ташкилоти — "Ипак йўли" туризм ва маданий мерос халқаро университети фаолияти ҳам муҳокама қилинди.
Кенгашнинг 2027 йилга мўлжалланган иш режаси ҳам тасдиқланди.
В Ташкенте пройдёт церемония открытия Международного года устойчивого и жизнестойкого туризма — 2027 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2026
БМТ Туризм билан битим: Тошкентда 2027 йил — Барқарор туризм халқаро йили расман очилади
Янгиликлар лентаси
0