БМТ Туризм билан битим: Тошкентда 2027 йил — Барқарор туризм халқаро йили расман очилади

© Комитет по туризмуВ Ташкенте пройдёт церемония открытия Международного года устойчивого и жизнестойкого туризма — 2027
В Ташкенте пройдёт церемония открытия Международного года устойчивого и жизнестойкого туризма — 2027 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.09.2026
Oбуна бўлиш
Маросим 2026 йил ноябрда Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида ўтказилади. Томонлар бу бўйича битим имзолади.
ТОШКЕНТ, 15 сен — Sputnik. Тошкент 2027 йил — Барқарор ва яшовчан туризм халқаро йилининг расмий халқаро очилиш тадбирларидан бирига мезбонлик қилади. Тегишли битим Ўзбекистон ва БМТ Туризм ўртасида имзоланди. Бу ҳақда Туризм қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маросим 2026 йил ноябрь ойида "Ипак йўлида туризм" Тошкент халқаро туризм ярмаркаси доирасида ўтказилиши режалаштирилган.
Тегишли битим Бирлашган Араб Амирликларида Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов ва БМТ Туризм бош котиби Шайха Носир Ал Новайс ўртасидаги учрашув якунлари бўйича имзоланди.
Ҳужжат тадбирга амалий тайёргарлик кўриш ва Ўзбекистон ҳамда БМТ Туризм томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш учун ҳуқуқий ва ташкилий асос яратади.
Музокараларда туризмни барқарор ривожлантириш, туристик йўналишлар рақобатбардошлигини ошириш, кадрлар тайёрлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
БМТ Туризм бош котиби Ўзбекистон президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилаётган Хавфсиз туризм кодекси тайёргарлиги унинг шахсий назоратида эканини ва бу борада давлатлар ҳамда халқаро экспертлар билан ишлар жадаллаштирилганини маълум қилди.
В Ташкенте стартовал первый международный форум медицинского туризма - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.08.2026
Тошкентда тиббий туризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро форум бошланди
Янгиликлар лентаси
0