https://sputniknews.uz/20260825/tibbiyot-turizm-forum-59955387.html
Тошкентда тиббий туризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро форум бошланди
Тошкентда тиббий туризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро форум бошланди
Sputnik Ўзбекистон
2025 йилда қарийб 80 минг хорижлик Ўзбекистонга тиббий хизматлардан фойдаланиш учун келган. Тошкентдаги халқаро форумда тиббий туризм, роботлаштирилган жарроҳлик ва рақамли тиббиёт муҳокама қилинмоқда.
2026-08-25T14:21+0500
2026-08-25T14:21+0500
2026-08-25T17:48+0500
туризм
форум
рақамли технологиялар
тиббиёт муассаси
шифокор
ўзбекистон
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/19/59960796_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_8c6d1fed0a315ac8700a5627219b2e17.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Тошкентда биринчи халқаро тиббий туризм форуми ўз ишини бошлади. Унда Россия, Беларусь, Арманистон, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан келган 150 нафардан зиёд иштирокчи қатнашмоқда, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Форумда тиббиёт муассасалари раҳбарлари, шифокорлар, халқаро экспертлар, тиббий туризм агентликлари ҳамда суғурта компаниялари вакиллари иштирок этмоқда.Форум Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантириш, хорижий беморларни жалб қилиш, тиббий хизматлар экспортини кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.Тадбирнинг биринчи кунида хорижий беморларга сифатли ва хавфсиз тиббий хизмат кўрсатиш, мутахассислар малакасини ошириш ҳамда Ўзбекистоннинг тиббий салоҳиятини халқаро бозорда тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинмоқда.Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг маълум қилишича, 2025 йилда Ўзбекистонга тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида 80 мингга яқин хорижий фуқаро келган.Абдулла Азизовнинг қўшимча қилишича, тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.Форумда робот ёрдамидаги жарроҳлик ва уни тиббий туризмда қўллаш имкониятлари, мураккаб юрак касалликларини даволашда юқори технологияли кардиожарроҳлик усуллари, шунингдек, аёлларда онкологик касалликларни замонавий ташхислаш ва даволаш ёндашувлари муҳокама қилинди.Тиббиётни рақамлаштириш, инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда сунъий интеллектдан диагностика, даволаш ва беморларга хизмат кўрсатиш жараёнларида фойдаланиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.Форум 26 августга қадар давом этади. Иккинчи кун дастуридан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва тиббий туризм соҳасида янги лойиҳаларни муҳокама қилишга қаратилган тадбирлар ўрин олган.
https://sputniknews.uz/20251110/novosibirsk-klinikalar-uzbekistan-vakolatxonalar-53357703.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/19/59960796_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_cb14e58d5b8a98b8302f2081edcf364c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
туризм, форум, рақамли технологиялар, тиббиёт муассаси, шифокор, ўзбекистон, жамият
туризм, форум, рақамли технологиялар, тиббиёт муассаси, шифокор, ўзбекистон, жамият
Тошкентда тиббий туризмни ривожлантиришга қаратилган халқаро форум бошланди
14:21 25.08.2026 (янгиланди: 17:48 25.08.2026) 2025 йилда Ўзбекистонга тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида қарийб 80 минг хорижлик келган. Мамлакат тиббий хизматлар экспортини кенгайтиришни режалаштирмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Тошкентда биринчи халқаро тиббий туризм форуми ўз ишини бошлади. Унда Россия, Беларусь, Арманистон, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан келган 150 нафардан зиёд иштирокчи қатнашмоқда, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Форумда тиббиёт муассасалари раҳбарлари, шифокорлар, халқаро экспертлар, тиббий туризм агентликлари ҳамда суғурта компаниялари вакиллари иштирок этмоқда.
Форум Ўзбекистонда тиббий туризмни ривожлантириш, хорижий беморларни жалб қилиш, тиббий хизматлар экспортини кенгайтириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Тадбирнинг биринчи кунида хорижий беморларга сифатли ва хавфсиз тиббий хизмат кўрсатиш, мутахассислар малакасини ошириш ҳамда Ўзбекистоннинг тиббий салоҳиятини халқаро бозорда тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Тиббиёт ва фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизовнинг маълум қилишича, 2025 йилда Ўзбекистонга тиббий хизматлардан фойдаланиш мақсадида 80 мингга яқин хорижий фуқаро келган.
"Хорижий беморлар оқимининг ортишига соғлиқни сақлаш тизимига давлат ва хусусий инвестицияларнинг жалб этилиши, халқаро ҳамкорлик ва келишувларнинг кенгайиши, замонавий тиббий ускуналарнинг жорий қилиниши ҳамда клиникаларда халқаро стандартларга мос шароитларнинг яратилиши хизмат қилмоқда", — деди у.
Абдулла Азизовнинг қўшимча қилишича, тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.
"Ўзбекистонлик шифокорлар халқаро ҳамкорлик доирасида Франция ва Германияда малака ошириб, замонавий даволаш усулларини ўзлаштирмоқда. Хусусан, жарроҳлик соҳасида мутахассисларни қайта тайёрлаш ишлари олиб бориляпти", — деди агентлик директори.
Форумда робот ёрдамидаги жарроҳлик ва уни тиббий туризмда қўллаш имкониятлари, мураккаб юрак касалликларини даволашда юқори технологияли кардиожарроҳлик усуллари, шунингдек, аёлларда онкологик касалликларни замонавий ташхислаш ва даволаш ёндашувлари муҳокама қилинди.
Тиббиётни рақамлаштириш, инновацион технологияларни жорий этиш ҳамда сунъий интеллектдан диагностика, даволаш ва беморларга хизмат кўрсатиш жараёнларида фойдаланиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
"Бугун Ўзбекистон замонавий тиббий туризмни ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда. Ушбу форумда турли экспертлар билан профессионал алоқаларни йўлга қўйиш, шунингдек, турли давлатлардан келган ҳамкасблар билан билим ва тажриба алмашиш имконига эга бўляпмиз", — деди Арманистондан келган форум иштирокчиси Анна Пашаян.
Форум 26 августга қадар давом этади. Иккинчи кун дастуридан халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, тажриба алмашиш ва тиббий туризм соҳасида янги лойиҳаларни муҳокама қилишга қаратилган тадбирлар ўрин олган.