Новосибирск клиникалари Ўзбекистонда ваколатхоналар очишни режалаштирмоқда

© SputnikБизнес миссия частных клиник Новосибирска в Ташкенте
Бизнес миссия частных клиник Новосибирска в Ташкенте
 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.11.2025
Oбуна бўлиш
Новосибирск хусусий клиникалари делегацияси Тошкентда тиббиёт ҳамкорлиги ва янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Тошкентга Новосибирск шаҳридаги хусусий тиббиёт ташкилотлари ва клиникалари вакилларидан иборат бизнес-миссия ташриф буюрди, деб хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги.
Ташриф доирасида делегация аъзолари Тиббиёт ташкилотларини лицензиялаш ва аккредитациялаш маркази, Ўзбекистон Тиббиёт туризми ассоциацияси, Тошкент тиббиёт академиясининг учинчи клиникаси, Ҳамширалар академияси ҳамда “AKFA Medline” ва “Ezgu Niyat” хусусий клиникаларида учрашувлар ўтказди.
Учрашувларда Новосибирск делегацияси Ўзбекистоннинг хирургия, репродуктология, гинекология, ЭКО, онкология ва кардиожарроҳлик соҳаларидаги илғор технологиялар билан танишди.
Шунингдек, томонлар Ўзбекистонда Новосибирск клиникалари ваколатхоналарини очиш ва Россиядан келадиган беморларни мамлакат тиббиёт муассасаларида даволаниш учун юбориш имкониятларини муҳокама қилди.
Бизнес-миссия иштирокчилари Тошкентдаги 17-Халқаро “UzMedExpo-2025” кўргазмаси доирасида “Чирчиқ” технопаркига ташриф буюриб, у ерда Россиянинг “Здравмедтех-Азия” компанияси фаолияти билан танишди.
Хирурги из Казахстана провели сложные операции в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 13.10.2025
Қозоғистон жарроҳлари Ўзбекистонда 17 та мураккаб операция ўтказишди
Янгиликлар лентаси
0