https://sputniknews.uz/20261007/italiya-ukraina-qurol-61020412.html
Аксарият италияликлар Украинага қурол етказиб беришга қарши чиқди
Аксарият италияликлар Украинага қурол етказиб беришга қарши чиқди
Sputnik Ўзбекистон
Ҳозир Расмий Рим Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда 07.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-07T17:11+0500
2026-10-07T17:11+0500
2026-10-07T17:11+0500
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
дунёда
дунё янгиликлари
украина
италия
қурол-яроғ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1c/37329068_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_8e19bc5ad36a60eb1ce42096b5831cd2.jpg
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Италия фуқароларининг 61,1 фоизи Киевга қурол етказиб беришни давом эттиришга қарши чиқди. Бундай маълумотлар "Eumetra" томонидан сентябрь охирида ўтказилган жамоатчилик фикри сўрови натижаларидан маълум бўлди.Сўровда қатнашганларнинг 20,6 фоизи ҳарбий ёрдамни давом эттиришни қўллаб-қувватлади, яна 18,3 фоизи жавоб беришга қийналди. Сўровда Италиянинг 800 нафар вояга етган фуқаролари иштирок этди.Шу билан бирга, мухолифатдаги "Беш юлдуз ҳаракати" тарафдорлари орасида етказиб беришга қаршилар улуши 76,7 фоизга етади. Демократик партияда бу кўрсаткич ҳарбий ёрдам тарафдорларининг 41 фоизига нисбатан 47,2 фоизни ташкил этади.Расмий Рим Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда ва ҳаво мудофааси учун бутловчи қисмларни ўз ичига олган навбатдаги ёрдам пакетини тайёрламоқда. Ҳукмрон партиялардан бири "Лига" ҳарбий таъминотни тўхтатиш тарафдори.Москва Ғарбнинг Украина режимига қурол етказиб бериши можарони чўзишини бир неча бор таъкидлаган ва қурол ортилган ҳар қандай транспорт Россия армиясининг қонуний нишонига айланишидан огоҳлантирган.
https://sputniknews.uz/20260920/europe-ukraine-tinchlik-intilmayotganlik-tanqid-60595776.html
украина
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/1c/37329068_136:0:2867:2048_1920x0_80_0_0_1c4c497ef4d39c90cd7e77bd6a4ef7bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, дунё янгиликлари, украина, италия, қурол-яроғ
дунёда, дунё янгиликлари, украина, италия, қурол-яроғ
Аксарият италияликлар Украинага қурол етказиб беришга қарши чиқди
Ҳозир Расмий Рим Киевга ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Италия фуқароларининг 61,1 фоизи Киевга қурол етказиб беришни давом эттиришга қарши чиқди. Бундай маълумотлар "Eumetra" томонидан сентябрь охирида ўтказилган жамоатчилик фикри сўрови натижаларидан маълум бўлди.
Сўровда қатнашганларнинг 20,6 фоизи ҳарбий ёрдамни давом эттиришни қўллаб-қувватлади, яна 18,3 фоизи жавоб беришга қийналди. Сўровда Италиянинг 800 нафар вояга етган фуқаролари иштирок этди.
Шу билан бирга, мухолифатдаги "Беш юлдуз ҳаракати" тарафдорлари орасида етказиб беришга қаршилар улуши 76,7 фоизга етади. Демократик партияда бу кўрсаткич ҳарбий ёрдам тарафдорларининг 41 фоизига нисбатан 47,2 фоизни ташкил этади.
Расмий Рим Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишда давом этмоқда ва ҳаво мудофааси учун бутловчи қисмларни ўз ичига олган навбатдаги ёрдам пакетини тайёрламоқда. Ҳукмрон партиялардан бири "Лига" ҳарбий таъминотни тўхтатиш тарафдори.
Москва Ғарбнинг Украина режимига қурол етказиб бериши можарони чўзишини бир неча бор таъкидлаган ва қурол ортилган ҳар қандай транспорт Россия армиясининг қонуний нишонига айланишидан огоҳлантирган.