https://sputniknews.uz/20261007/elektr-energiyasi-bazaviy-meyor-61010591.html
Иситиш мавсумида газлашмаган ҳудудларда электр энергияси бўйича базавий меъёр оширилади
Иситиш мавсумида газлашмаган ҳудудларда электр энергияси бўйича базавий меъёр оширилади
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда газ таъминоти бўлмаган ҳудудларда иситиш мавсумида электр энергияси истеъмолининг базавий меъёри 200 кВт/соатдан 350 кВт/соатга оширилади. Бу таклифни президент Шавкат Мирзиёев маъқуллади.
2026-10-07T09:16+0500
2026-10-07T09:16+0500
2026-10-07T09:16+0500
жамият
электр энергияси
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/08/35814815_0:0:3071:1727_1920x0_80_0_0_cdb8984a3e3fa766f4574c268c620f00.jpg
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев газлаштирилмаган ҳудудлар ва газ етказиб берилмайдиган туманларда иситиш мавсуми учун электр энергияси истеъмолининг базавий меъёрини 200 кВт/соатдан 350 кВт/соатга ошириш таклифини маъқуллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.Президент ҳузуридаги йиғилишда куз-қиш мавсумида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тақдимот қилинди. Бу чора бир йилда 470 минг оилани қамраб олиши кутилмоқда.Тақдимотда ягона ижтимоий реестрга киритилмаган эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси, газ, кўмир ва коммунал хизматлар харажатларини қоплаш учун қўлланадиган киши бошига даромад чегарасини 1 миллион 430 минг сўмгача ошириш таклифи кўриб чиқилди. Натижада қўллаб-қувватлаш қамрови яна 166 минг оилага кенгаяди.Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга декабрь ойида бир марталик моддий ёрдам ажратиш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилди.Мураккаб шароитли маҳаллалардаги 3 мингта уйни иситиш тизими билан таъминлаш ва уларга энергия тежовчи ускуналар ўрнатиш ишлари давом эттирилади.Мирзиёев ҳукуматга ёрдам учун маблағларни ўз вақтида йўналтириш ва уларнинг эҳтиёжманд оилаларга етиб боришини таъминлашни топширди. Шунингдек, энергия корхоналарини бошқариш самарадорлигини ошириш, ортиқча харажатлар ҳамда тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
https://sputniknews.uz/20260923/elektr-ishlab-chiqarish-rejalar-60661801.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/06/08/35814815_338:0:2862:1893_1920x0_80_0_0_9d03ed4d5356a1e84cfb15f4a1852952.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, электр энергияси, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
жамият, электр энергияси, ўзбекистон, шавкат мирзиёев
Иситиш мавсумида газлашмаган ҳудудларда электр энергияси бўйича базавий меъёр оширилади
Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтирилади.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев газлаштирилмаган ҳудудлар ва газ етказиб берилмайдиган туманларда иситиш мавсуми учун электр энергияси истеъмолининг базавий меъёрини 200 кВт/соатдан 350 кВт/соатга ошириш таклифини маъқуллади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати
хабар берди.
Президент ҳузуридаги йиғилишда куз-қиш мавсумида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тақдимот қилинди.
Жумладан, базавий меъёрдан ортиқ сарфланган электр энергияси ва газ харажатларининг бир қисмини қоплаш тартибини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф этилди.
Бу чора бир йилда 470 минг оилани қамраб олиши кутилмоқда.
Тақдимотда ягона ижтимоий реестрга киритилмаган эҳтиёжманд оилаларга электр энергияси, газ, кўмир ва коммунал хизматлар харажатларини қоплаш учун қўлланадиган киши бошига даромад чегарасини 1 миллион 430 минг сўмгача ошириш таклифи кўриб чиқилди. Натижада қўллаб-қувватлаш қамрови яна 166 минг оилага кенгаяди.
Шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга декабрь ойида бир марталик моддий ёрдам ажратиш масаласини кўриб чиқиш таклиф этилди.
Мураккаб шароитли маҳаллалардаги 3 мингта уйни иситиш тизими билан таъминлаш ва уларга энергия тежовчи ускуналар ўрнатиш ишлари давом эттирилади.
Мирзиёев ҳукуматга ёрдам учун маблағларни ўз вақтида йўналтириш ва уларнинг эҳтиёжманд оилаларга етиб боришини таъминлашни топширди. Шунингдек, энергия корхоналарини бошқариш самарадорлигини ошириш, ортиқча харажатлар ҳамда тармоқлардаги йўқотишларни камайтириш бўйича кўрсатмалар берди.