Пардаев: Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан бири

© SputnikЗамдиректора Агентства по промышленной кооперации и государственным закупкам РУз Илхомжон Пардаев.
Замдиректора Агентства по промышленной кооперации и государственным закупкам РУз Илхомжон Пардаев.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2026
Oбуна бўлиш
2025 йил якунига кўра ўзаро савдо ҳажми қарийб 13 миллиард долларни ташкил этди.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Россия Ўзбекистоннинг асосий савдо-иқтисодий ҳамкорларидан биридир. Бу ҳақда Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари кенгашининг III йиғилиши доирасида Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори ўринбосари Илҳомжон Пардаев маълум қилди, дея хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Унинг таъкидлашича, 2025 йил якунига кўра ўзаро савдо ҳажми қарийб 13 миллиард долларни ташкил этди. Инвестициявий ҳамкорлик ҳам фаол ривожланмоқда.
“Бугунги кунда Ўзбекистонда Россия капитали иштирокидаги 3400 тадан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Бу мамлакатларимиз ўртасидаги ишлаб чиқариш алоқаларини янада кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратади”, - деди Пардаев.
Шунингдек, у бугунги кунда Ўзбекистонда саноат кооперациясини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини қўшимча қилди.
“Бизнинг асосий вазифамиз янги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, миллий етказиб берувчиларни ривожлантириш, ишлаб чиқариш алоқаларини кенгайтириш ва барқарор саноат занжирларини, шу жумладан хорижий ҳамкорлар билан яратишдир," - дея қўшимча қилди Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги директори ўринбосари.
Топ-5 стран во внешнеторговом обороте Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2026
Ўзбекистоннинг энг йирик 5 та савдо ҳамкори қайси давлатлар - инфографика
Янгиликлар лентаси
0