https://sputniknews.uz/20261006/fao-mirziyoev-61001747.html
ФАО Мирзиёевни ўзининг олий мукофоти билан тақдирлади
ФАО Мирзиёевни ўзининг олий мукофоти билан тақдирлади
Sputnik Ўзбекистон
“Agricola” медали умуминсоний мақсадларга эришиш йўлида фидойилик кўрсатган ҳамда амалий чораларни амалга оширган атоқли арбобларга берилади. 06.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-06T17:34+0500
2026-10-06T17:34+0500
2026-10-06T17:34+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
бмт
мукофот
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/06/61000324_0:99:1900:1168_1920x0_80_0_0_4ed68dcdb189fd8ecf64bcd966dedf69.jpg
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) олий мукофоти – “Agricola” медали билан тақдирланди.Бу мукофотни Цюй Дунъюй Мирзиёев билан учрашувда топширди.Қайд этилишича, бу мукофот Ўзбекистон раҳбарининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш соҳаларидаги ташаббуслари ва эришган ютуқларининг юксак эътирофидир.Сўнгги йилларда амалий ҳамкорлик доирасида эришилган натижалар мамнуният билан қайд этилди. Янги беш йиллик дастур қабул қилинди. Айни пайтда 27 та қўшма лойиҳа фаол босқичга кирган.Ўзбекистон илк бор 2028 йилдан 2029 йилгача бўлган давр учун ФАО Кенгаши таркибига сайланди. Эртага Тошкентда денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакатлар учун Агроинновациялар хаби ишга туширилади.Учрашув давомида янги ҳамкорлик дастурини самарали амалга ошириш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва соҳага сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, иқлим молияси маблағларини жалб қилиш, тажриба алмашиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш каби йўналишларда истиқболли қўшма лойиҳалар портфелини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.БМТнинг ФАО ташкилоти томонидан 1977 йилда таъсис этилган “Agricola” медали очликка барҳам бериш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби умуминсоний мақсадларга эришиш йўлида фидойилик кўрсатган ҳамда амалий чораларни амалга оширган атоқли арбобларга берилади.
https://sputniknews.uz/20260902/tashkent-samarkand-yashil-shaharlar-tarmoq-60139953.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/06/61000324_106:0:1794:1266_1920x0_80_0_0_f2d6764720271c37e19e06b5670644d9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, шавкат мирзиёев, бмт, мукофот
сиёсат, шавкат мирзиёев, бмт, мукофот
ФАО Мирзиёевни ўзининг олий мукофоти билан тақдирлади
“Agricola” медали умуминсоний мақсадларга эришиш йўлида фидойилик кўрсатган ҳамда амалий чораларни амалга оширган атоқли арбобларга берилади.
ТОШКЕНТ, 6 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) олий мукофоти – “Agricola” медали билан
тақдирланди. Бу мукофотни Цюй Дунъюй Мирзиёев билан учрашувда топширди.
Қайд этилишича, бу мукофот Ўзбекистон раҳбарининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, қишлоқ ва сув хўжалигини ривожлантириш соҳаларидаги ташаббуслари ва эришган ютуқларининг юксак эътирофидир.
Сўнгги йилларда амалий ҳамкорлик доирасида эришилган натижалар мамнуният билан қайд этилди. Янги беш йиллик дастур қабул қилинди. Айни пайтда 27 та қўшма лойиҳа фаол босқичга кирган.
Ўзбекистон илк бор 2028 йилдан 2029 йилгача бўлган давр учун ФАО Кенгаши таркибига сайланди. Эртага Тошкентда денгизга чиқиш имконияти бўлмаган мамлакатлар учун Агроинновациялар хаби ишга туширилади.
Учрашув давомида янги ҳамкорлик дастурини самарали амалга ошириш, қишлоқ хўжалигини рақамлаштириш ва соҳага сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, иқлим молияси маблағларини жалб қилиш, тажриба алмашиш ҳамда мутахассислар тайёрлаш каби йўналишларда истиқболли қўшма лойиҳалар портфелини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратилди.
БМТнинг ФАО ташкилоти томонидан 1977 йилда таъсис этилган “Agricola” медали очликка барҳам бериш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби умуминсоний мақсадларга эришиш йўлида фидойилик кўрсатган ҳамда амалий чораларни амалга оширган атоқли арбобларга берилади.