Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди

© SputnikВ Ташкенте стартовал проект "Петербургские встречи"
В Ташкенте стартовал проект Петербургские встречи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2026
Oбуна бўлиш
Тадбирда Ўзбекистоннинг қамал йилларида Ленинград аҳолисига кўрсатган ёрдами алоҳида таъкидланди.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Тошкентдаги Россия уйида “Тошкентда Петербург учрашувлари” маданий-маърифий лойиҳасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар берди Sputnik мухбири.
Тадбирда Санкт-Петербург ташқи алоқалар қўмитасининг ватандошлар билан алоқалар бўлими бошлиғи Александр Ганин, Санкт-Петербург вакиллари, ўзбек шоирлари ва адабиётшунослари, шунингдек, Тошкентдаги Сергей Есенин музейи вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида Александр Ганин Ўзбекистон ва Санкт-Петербург ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар фаол ривожланаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, лойиҳанинг мақсадларидан бири маданият, таълим ва гуманитар алоқалар соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтиришдан иборат.
Ганин Ўзбекистоннинг қамал йилларида Ленинград аҳолисига кўрсатган ёрдамини алоҳида таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, кўплаб ленинградликлар Ўзбекистонга эвакуация қилинган ва у ерда ўзлари учун иккинчи ватан топган.
“Ўзбекистон ўша оғир йилларда Ленинградга қардошлик елкасини тутди”, - деди у.
Очилиш маросимида рус шоири Сергей Есенин ижоди ва унинг Ўзбекистон билан алоқаларига алоҳида эътибор қаратилди. Есенин ижоди тадқиқотчиси, Санкт-Петербургдаги олий таълим муассасаларидан бирининг ўқитувчиси Татьяна Прокушенкова шоирнинг Тошкентда бўлган даври, Ўзбекистон ҳақидаги таассуротлари ҳамда Шарқ мавзусининг унинг ижодида акс этиши ҳақида сўзлаб берди.
© Sputnik

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди - Sputnik Ўзбекистон
1/5

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди

© Sputnik

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди - Sputnik Ўзбекистон
2/5

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди

© Sputnik

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди - Sputnik Ўзбекистон
3/5

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди

© Sputnik

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди - Sputnik Ўзбекистон
4/5

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди

© Sputnik

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди - Sputnik Ўзбекистон
5/5

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди

1/5

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди

2/5

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди

3/5

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди

4/5

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди

5/5

Тошкентда “Петербург учрашувлари” лойиҳаси бошланди

Есенин 1921 йилда Тошкентда бўлган. Ўзбекистон ва Шарқ маданияти билан танишув унинг кейинги ижодида ўз аксини топган.
Лойиҳа доирасида 5-6 октябрь кунлари қатор маданий-маърифий тадбирлар ҳам ўтказилади. Сергей Есенинга бағишланган ижодий мусиқий кеча, Петербург ва ўзбек ёзувчиларининг учрашуви, шоирга бағишланган янги шеърий тўплам тақдимоти шулар жумласидандир.
Бундан ташқари, Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетида рус тили ўқитувчилари учун давра суҳбатлари ва малака ошириш машғулотлари, Россия уйида эса анъанавий амалий безак санъати бўйича маҳорат дарслари ўтказилади.
Лойиҳа дастуридан қамалда бўлган Ленинград аҳолиси хотирасига бағишланган тадбирлар, Мариинский театри солистлари иштирокидаги концерт ҳамда Ўзбекистон ва Санкт-Петербург ўртасидаги алоқаларга бағишланган махсус тўплам тақдимоти ҳам ўрин олган.
“Умид қиламизки, бу алоқалар ривожланиб, ҳаракат тобора кенгайиб боради”, - деди Александр Ганин.
“Тошкентда Петербург учрашувлари” лойиҳаси 5-6 октябрь кунлари давом этади.
Делегация Узбекистана приняла участие в международном форуме в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.09.2026
Петербургдаги маданият форуми: Ўзбекистон МДҲга нималарни таклиф қилди?
Янгиликлар лентаси
0