Мирзиёев ва Раҳмон Ўзбекистон – Тожикистон иттифоқчилигини ривожлантиришни муҳокама қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаГлавы государств СНГ поздравили Шавката Мирзиёева с победой на президентских выборах
Главы государств СНГ поздравили Шавката Мирзиёева с победой на президентских выборах - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2026
Oбуна бўлиш
Мирзиёев Тожикистон етакчисини таваллуд куни билан самимий табриклаб, иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Суҳбат давомида президентлар Ўзбекистон – Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқди.
Мирзиёев ва Раҳмон ҳамкорлик барча йўналишларда жадаллашиб бораётгани мамнуният билан қайд этди. Товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бормоқда, транспорт, энергетика, геология, қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда бошқа соҳаларда ўзаро манфаатли шериклик давом этмоқда.
Ҳудудлар ўртасида ва маданий-гуманитар жабҳада фаол алмашинувлар амалга оширилмоқда.
Етакчилар минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак икки ва кўп томонлама тадбирлар режасини муҳокама қилди.
Встреча президента Узбекистана Шавката Мирзиёева и президента Таджикистана Эмомали Рахмона. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2026
Мирзиёев Раҳмонни туғилган куни билан табриклади
Янгиликлар лентаси
0