Францияда ўқувчилар норозилик намойишлари чоғида 20 тадан ортиқ мактабни вайрон қилди

© AP Photo / Jean-Francois BadiasСтаршеклассники блокируют вход в школу, требуя выделения дополнительных ресурсов для школ, Лилль, Франция
Старшеклассники блокируют вход в школу, требуя выделения дополнительных ресурсов для школ, Лилль, Франция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.10.2026
Oбуна бўлиш
Франциялик юқори синф ўқувчилари синфларнинг тўлиб кетганидан, ўқитувчилар етишмовчилигидан ҳамда таълим муассасаларининг ночор аҳволидан норози.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Францияда юқори синф ўқувчиларининг норозилик намойишлари пайтида 24 та мактаб ёқиб юборилди ёки вайрон қилинди. Мамлакат бўйлаб 400-500 та таълим муассасасида дарслар тўхтатилди. Бу ҳақда Франция миллий таълим вазири Эдуард Жеффре “France 2” ва “France Inter” телеканаллари эфирида маълум қилди.

“Бу бизнинг ходимларимиз учун ҳам, ўқувчиларимиз учун ҳам хавф туғдириши равшан. Миллий таълим тизимидаги 78 киши яраланди, биз ҳеч қачон бунақасини кўрмагандик. Уларга қасддан ҳужум уюштирилди”, - деди Жеффре.

Юқори синф ўқувчиларининг норозилик намойишлари ўтган ҳафта Парижнинг Ил-де-Франс ҳудудида бошланди ва ҳозир бутун Францияни қамраб олган. Акция иштирокчилари таълим тизимидаги ҳаддан ташқари банд жадвал, ўқитувчилар етишмаслиги ва бошқа муаммоларга қарши чиқишмоқда.
Айрим жойларда норозилик намойишлари тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди. Сўнгги маълумотларга кўра, қарийб 2 минг киши ҳибсга олинган, уларнинг 1,8 минг нафари тартибсизликларда иштирок этгани учун ҳибсга олинган.
Число жертв европейской жары растет - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.07.2026
Парижда мурдахоналар тўлиб кетди: Европа жазирамаси қурбонлари кўпаймоқда
Янгиликлар лентаси
0