https://sputniknews.uz/20261005/davlat-tashkilotlarid-60970498.html
Давлат ташкилотларидаги коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари иши тартибга солинди
Давлат ташкилотларидаги коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари иши тартибга солинди
Sputnik Ўзбекистон
Ички назорат тузилмалари ходимлари давлат ҳимоясида бўлади. 05.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-05T16:12+0500
2026-10-05T16:12+0500
2026-10-05T16:12+0500
жамият
коррупция
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1f/21173682_36:0:1766:973_1920x0_80_0_0_202096c91c2efacf29f8a5484603d150.jpg
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятига оид идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан ўтказди.Ҳужжат билан давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланмоқда.Унга кўра, ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, унга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш ҳамда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик чораларини кўради.Мазкур тузилмалар хизмат ёки бўлинма кўринишида ташкил этилиши ёхуд алоҳида лавозимдан иборат бўлиши мумкин. Уларнинг фаолияти Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан биргаликда ташкил этилади.Ички назорат тузилмалари раҳбарлари ва ходимларига олий маълумот, иш стажи ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлиш каби минимал талаблар белгиланади.Бундан ташқари, ички назорат тузилмалари раҳбарлари ва ходимларининг фаолиятига KPI қўлланилмайди. KPI асосидаги устамалар максимал миқдорда татбиқ этилади, KPIни пасайтириш эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.Ички назорат тузилмалари ходимлари давлат ҳимоясида бўлиб, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинади.
https://sputniknews.uz/20260709/sobiq-davlat-xizmatchi-ish-qabul-tartib-58930988.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/0a/1f/21173682_252:0:1549:973_1920x0_80_0_0_353381cc1b550ae5443dd50838c7a773.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, коррупция, ўзбекистон
жамият, коррупция, ўзбекистон
Давлат ташкилотларидаги коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари иши тартибга солинди
Ички назорат тузилмалари ходимлари давлат ҳимоясида бўлади.
ТОШКЕНТ, 5 окт – Sputnik. Адлия вазирлиги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда давлат иштирокидаги корхоналарнинг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолиятига оид идоравий ҳужжатни давлат рўйхатидан
ўтказди. Ҳужжат билан давлат органлари ва ташкилотлари, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган хўжалик жамиятларида комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат тузилмаларининг вазифалари, функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби белгиланмоқда.
Унга кўра, ички назорат тузилмалари коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва олдини олиш, унга сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш ҳамда манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик чораларини кўради.
Мазкур тузилмалар хизмат ёки бўлинма кўринишида ташкил этилиши ёхуд алоҳида лавозимдан иборат бўлиши мумкин. Уларнинг фаолияти Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳамда тегишли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан биргаликда ташкил этилади.
Ички назорат тузилмалари раҳбарлари ва ходимларига олий маълумот, иш стажи ҳамда коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги сертификатга эга бўлиш каби минимал талаблар белгиланади.
Бундан ташқари, ички назорат тузилмалари раҳбарлари ва ходимларининг фаолиятига KPI қўлланилмайди. KPI асосидаги устамалар максимал миқдорда татбиқ этилади, KPIни пасайтириш эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Ички назорат тузилмалари ходимлари давлат ҳимоясида бўлиб, ҳуқуқий ва ижтимоий жиҳатдан ҳимоя қилинади.