Собиқ давлат хизматчиларини ишга қабул қилиш бўйича янги тартиб тасдиқланди

© CC0 / Unsplash / Leon SeibertМужчина подписывает документы. Иллюстративное фото
Мужчина подписывает документы. Иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.07.2026
Oбуна бўлиш
Собиқ давлат хизматчиси ишдан бўшаганидан кейин 2 йил ичида ўзи назорат қилган ташкилотга ишга ўтмоқчи бўлса, аввал коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан хулоса олиши керак бўлади
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Ўзбекистонда собиқ давлат хизматчиларини ишга қабул қилишдан олдин коррупцияга қарши хулоса олиш тартиби тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Янги тартиб “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун ижросини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Қонунга кўра, давлат органи ёки ташкилотида ишлаган ходим ишдан бўшаганидан кейин 2 йил давомида ўзи назорат қилган ташкилотга ишга ўтмоқчи бўлса, аввалги иш жойининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмасидан хулоса олиниши шарт.
Бундай ҳолатда собиқ давлат хизматчисини ишга қабул қилмоқчи бўлган ташкилотнинг кадрлар бўлими 1 иш куни ичида ички назорат бўлинмасига мурожаат қилади.
Ички назорат бўлинмаси 3 хил хулоса бериши мумкин:
ижобий — номзодни ишга қабул қилиш мумкин;
чекловли ижобий — номзод айрим чекловлар билан ишга қабул қилинади;
салбий — номзодни ишга қабул қилиш рад этилади.
Агар хулоса олинмаган бўлса ёки салбий хулоса берилса, номзодни ишга қабул қилиш тақиқланади.
Чекловли ижобий хулоса берилганда ходим 3 ой давомида аввал ўзи назорат қилган ташкилот бўйича қарорлар қабул қилишда иштирок эта олмайди. Шунингдек, манфаатлар тўқнашувига олиб келиши мумкин бўлган вазифалар қайта тақсимланади ва ходим фаолияти ички назорат бўлинмаси томонидан мониторинг қилинади.
Агар собиқ давлат хизматчиси хулосадан норози бўлса, у юқори турувчи ташкилотга ёки Коррупцияга қарши курашиш агентлигига шикоят қилиши мумкин.
Руки на клавиатуре - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2026
Коррупция учун судланганлар реестрда турган вақтда давлат хизматига қабул қилинмайди
Янгиликлар лентаси
0