Ўзбекистоннинг энг йирик 5 та савдо ҳамкори қайси давлатлар - инфографика

Oбуна бўлиш
Хитой ва Россия 2026 йилнинг саккиз ойида Ўзбекистоннинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорлари бўлди.
Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси саккиз ойда 57,4 млрд долларга етди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 млрд доллар ёки 7,6 фоизга кўп. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Январь–август ойларида экспорт 22,9 млрд долларни ташкил этиб, 3,4 фоизга камайди. Импорт эса 16,3 фоизга ўсиб, 34,5 млрд долларга етди.
Натижада ташқи савдо балансида 11,7 млрд доллар миқдорида манфий сальдо қайд этилди.
Шу билан бирга, олтинни ҳисобга олмаганда, товарлар экспорти 28,7 фоизга ўсиб, 11,5 млрд долларни ташкил қилди.
Ўзбекистон мазкур даврда жаҳоннинг 200 дан ортиқ мамлакати билан савдо қилди. Ташқи савдо айланмасида энг катта улуш Хитой, Россия, Қозоғистон, Туркия ва Афғонистон ҳиссасига тўғри келди.
Энг йирик ўнта савдо ҳамкори қаторига, шунингдек, Корея Республикаси, Франция, БАА, Гонконг ва Қирғиз Республикаси кирди.
Янгиликлар лентаси
0