250 ёшли давлат 4000 йиллик Эронга сабоқ бериши — жиддий эмас: Медведев интервьюси

© Сайт da-medvedev.ruДмитрий Медведев дал интервью Иранскому государственному телевидению
Дмитрий Медведев дал интервью Иранскому государственному телевидению - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.10.2026
Oбуна бўлиш
Медведев Эрон билан муносабатлар, Украинадаги можарони ҳал қилиш шартлари ҳамда Россиянинг Марказий Осиё ва Кавказдаги сиёсати ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 4 окт — Sputnik. Россия Эрон билан муносабатларини ҳеч қандай келишув учун қурбон қилмайди ва икки давлат стратегик ҳамкор бўлиб қолади. Бу ҳақда Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Эрон давлат телерадиокомпаниясига берган интервьюсида айтди.
Шу билан бирга, у Москва ва Теҳрон муносабатлари мисли кўрилмаган даражада юқори эканини қайд этиб, бу ҳамкорлик ҳарбий блок эмаслигини таъкидлади.
Медведев Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий билан хайрлашув маросими унда кучли таассурот қолдирганини айтди. Унинг сўзларига кўра, маросим Эрон жамияти ва халқининг бирлигини намоён этди.
"Мен Эрон халқини бирлашган, ўз давлатини ва мустақил ривожланиш йўлини ҳимоя қилишга тайёр ҳолда кўрдим", — деди у.
Медведевнинг фикрича, Эрон минтақадаги муаммоларни араб дунёси, Туркия ва Россия билан ҳамкорликда мустақил ҳал қилишга қодир.
Унинг таъкидлашича, минтақада Европа давлатлари, Буюк Британия ёки АҚШ каби минтақадан ташқари кучларнинг иштироки шарт эмас.
Шу муносабат билан Медведев АҚШнинг Эронга нисбатан ёндашувини ҳам танқид қилди.
"250 ёшга тўлаётган давлат 4000 йиллик тарихга эга Эронга қандай сабоқ бериши мумкин? Бу жиддий эмас", — деди у.
Эроннинг тийиб туриш имкониятлари ҳақида гапирар экан, Медведев Ормуз бўғозини мамлакатнинг ўзига хос "термоядровий қуроли" деб атади. Унинг фикрича, Эрон Ормуз бўғози хавфсизлигини таъминлашда географик жойлашуви ва халқаро ҳуқуқдан келиб чиққан ҳолда калит рол ўйнайди.
Украинадаги можарони ҳал қилиш шартлари ҳақида гапирар экан, Медведев Москва позицияси ўзгармаганини билдирди. У шартлар қаторида Украинанинг нейтрал ва ядровий қуролсиз мақоми, рус тилига нисбатан чекловларни бекор қилиш, Россия таркибига кирган ҳудудларни тан олиш ҳамда Украинадаги ҳозирги режимнинг миллатчилик курсидан воз кечишни санаб ўтди.
Марказий Осиё ва Кавказ бўйича Россия қандай сиёсат юритиши ҳақидаги саволга Медведев Москва бу мамлакатлар билан дўстона муносабатлар ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш сиёсатини давом эттиришини айтди.
У Россия Марказий Осиё ва Кавказ давлатлари билан узоқ вақт бир давлат таркибида яшаганини эслатиб, ҳозир ҳам улар билан дўстлик ва иқтисодий шерикликни ривожлантиришга ҳаракат қилинаётганини таъкидлади.
Медведев интервью давомида Эроннинг минтақадаги ўрни, Россия–Эрон ҳамкорлиги, Украина, Ғарб давлатлари билан муносабатлар ва халқаро хавфсизлик масалаларига ҳам тўхталди.
Заседание программной комиссии партии Единая Россия  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 04.07.2026
Эрон оғир синовни шараф билан енгиб ўтди - Дмитрий Медведев
Янгиликлар лентаси
0