FlyDubai учувчиси теракт уюштирмоқчи бўлгани аниқланди

© Соц.СетиСамлоёт FlyDubai совершивший экстренную посадку в Саудовской Аравии
Самлоёт FlyDubai совершивший экстренную посадку в Саудовской Аравии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.10.2026
Oбуна бўлиш
Иккинчи учувчи экипаж командирига "фавқулодда болта" билан ҳужум қилиб самолёт бошқарувини эгаллаб олмоқчи бўлган.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. FlyDubai самолёти иккинчи учувчиси террорчи ҳужум амалга оширмоқчи бўлгани аниқланди. Бу ҳақида БАА Бош прокуратурасига асосланиб WAM агентлиги хабар бермоқда.
FlyDubai FZЗ1073 рейсидаги ҳодиса бўйича дастлабки терговда иккинчи учувчи террорчи ҳужумни амалга оширишга урингани аниқланди, деб хабар берди БАА бош прокурори Ҳамад Саиф Ал Шамси.
Бош прокуратура хабарига кўра, иккинчи учувчи самолёт командирига фавқулодда вазиятда қўлланиладиган болта ёрдамида ҳужум қилгани ва самолётни бошқаришга уринганини аниқлади.
"Воқеа билан боғлиқ барча ҳолатлар, сабаблар ва мумкин бўлган алоқаларни аниқлаш учун тергов давом этмоқда", деди БАА Бош прокурори.
Чоршанба куни FlyDubai авиакомпаниясининг Дубайдан Тел-Авивга учаётган рейси фавқулодда ҳолат сигналини бериб, Саудия Арабистонига қўнди. Авиакомпания кейинчалик парвоз пайтида учувчилар ўртасида жанжал чиққанини тасдиқлади.
Кейинчалик учувчилардан бири иккинчисини пичоқлагани ва самолётни қулатишга урингани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Исроил расмийлари бу воқеани террористик ҳужумга уриниш деб аташди.
Самолет Boeing 737-800 авиакомпании FlyDubai - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2026
Исроилга учаётган ва олиб қочилди деб гумон қилинган самолёт Саудияга қўнди — тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0