Исроилга учаётган ва олиб қочилди деб гумон қилинган самолёт Саудияга қўнди — тафсилотлар

© Sputnik / Максим Блинов / Медиабанкка ўтишСамолет Boeing 737-800 авиакомпании FlyDubai
Самолет Boeing 737-800 авиакомпании FlyDubai - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2026
Oбуна бўлиш
Дубайдан Тель-Авивга учаётган "Flydubai" самолёти "олиб қочиш" сигналини берди. Исроил қирувчиларни ҳавога кўтарди, борт эса Саудия Арабистонига қўнди.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Дубайдан Тель-Авивга учаётган "Flydubai" самолёти ҳавода самолёт олиб қочилиши мумкинлигини англатувчи сигнал берди ва Саудия Арабистонига йўналди, деб хабар берди РИА Новости Исроил давлат телевидениесига таяниб.
Гап "Flydubai" авиакомпаниясининг FZ1073 рейси ҳақида бормоқда. Boeing 737 MAX 8 аввал умумий фавқулодда ҳолатни билдирувчи 7700 кодини, кейин эса самолётга ноқонуний аралашув ёки уни олиб қочиш эҳтимолини англатувчи 7500 кодини узатган. Шундан сўнг борт йўналишини ўзгартириб, Саудия Арабистони томон бурилган.
Дастлаб самолёт билан алоқа йўқолгани ва у парвозларни кузатиш сервисларидан ғойиб бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вазият эҳтимолий самолёт олиб қочиш ҳолати сифатида баҳоланган.
Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари самолёт томон қирувчи самолётларни кўтарди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху хавфсизлик ва мудофаа тузилмалари раҳбарлари билан шошилинч маслаҳатлашув ўтказди.
Исроил армияси Бош штаби бошлиғи Эял Замир ҳам Ҳарбий-ҳаво кучлари, операциялар ва разведка бошқармалари раҳбарлари иштирокида вазиятни баҳолади.
Кейинроқ самолёт Саудия Арабистонининг Табук аэропортига хавфсиз қўнди. Исроил хавфсизлик манбалари самолёт олиб қочилмаганини маълум қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, фавқулодда вазиятга самолёт кабинасида икки учувчи ўртасида юз берган жанжал сабаб бўлган. Исроил ОАВлари жанжал вақтида 7500 коди ишга тушганини хабар қилди.

"Flydubai" ҳам бортда зўравонлик билан боғлиқ ҳодиса юз берганини тасдиқлагани хабар қилинмоқда. Бироқ ҳодисанинг барча тафсилотлари ҳозирча очиқланмаган.

Айрим Исроил ОАВлари маълумотига кўра, рейсда 170 нафардан ортиқ йўловчи бўлган. Самолёт қўнганидан кейин экипаждан ҳодиса сабабларини аниқлаш учун тушунтириш олиниши кутилмоқда.
В международном аэропорту Манас в Кыргызстане произошла авария с самолетом - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2026
187 киши бор самолётда фавқулодда ҳолат: “Манас” аэропорти рейсларни тўхтатди
Янгиликлар лентаси
0