Очилиш маросимида Василий Церетели устознинг икки асарини — Тошкент Замонавий санъат маркази ва Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевга совға қилди.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Тошкентда машҳур рассом ва ҳайкалтарош Зураб Церетелининг "Мангуликка йўғрилган умр" номли кўргазмаси очилди. Экспозиция "Санъат олами" Россия санъати фестивали доирасида Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида намойиш этилмоқда.Кўргазмадан рассомнинг рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва эмаль техникасида яратилган асарлари ўрин олган. Улар Зураб Церетелининг серқирра ижоди ва бой бадиий меросини намоён этади.Тадбирда Ўзбекистон президенти администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм департаменти раҳбари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умерова, Кинофестиваллар ва халқаро дастурлар маркази президенти Татьяна Шумова ҳамда Россия Бадиий академияси президенти Василий Церетели иштирок этди.Кўргазманинг очилишида муҳим воқеалардан бири Зураб Церетелининг икки асарини совға қилиш бўлди. Василий Церетели асарлардан бирини Тошкент Замонавий санъат марказига тақдим этди.Кўргазма доирасида Россия Бадиий академияси академиги, Президиум аъзоси ва РСА вице-президенти Татьяна Кочемасова томонидан кураторлик экскурсияси ҳам ўтказилди."Мангуликка йўғрилган умр" кўргазмаси Тошкентда 1 декабрга қадар давом этади.
Очилиш маросимида Василий Церетели устознинг икки асарини — Тошкент Замонавий санъат маркази ва Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга совға қилди.
ТОШКЕНТ, 2 окт — Sputnik. Тошкентда машҳур рассом ва ҳайкалтарош Зураб Церетелининг "Мангуликка йўғрилган умр" номли кўргазмаси очилди. Экспозиция "Санъат олами" Россия санъати фестивали доирасида Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида намойиш этилмоқда.
Кўргазмадан рассомнинг рангтасвир, ҳайкалтарошлик ва эмаль техникасида яратилган асарлари ўрин олган. Улар Зураб Церетелининг серқирра ижоди ва бой бадиий меросини намоён этади.
Тадбирда Ўзбекистон президенти администрацияси Креатив иқтисодиёт ва туризм департаменти раҳбари, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умерова, Кинофестиваллар ва халқаро дастурлар маркази президенти Татьяна Шумова ҳамда Россия Бадиий академияси президенти Василий Церетели иштирок этди.
"Санъат олами" фестивали одамларни самимий ва барча учун тушунарли бўлган санъат тили орқали бирлаштиради. Бу йил Тошкентнинг муҳим маданий масканларида қизиқарли ва ранг-баранг дастурни тақдим этмоқдамиз", — деди Татьяна Шумова.
Кўргазманинг очилишида муҳим воқеалардан бири Зураб Церетелининг икки асарини совға қилиш бўлди. Василий Церетели асарлардан бирини Тошкент Замонавий санъат марказига тақдим этди.
"Зураб Константинович Ўзбекистон маданиятига доимо алоҳида меҳр билан муносабатда бўлган. Бугун унинг Тошкентда ўз асарларининг катта кўргазмасини намойиш этиш истаги амалга ошгани рамзий маънога эга. Ушбу кўргазма устоз катта аҳамият берган маданиятлар ўртасидаги очиқ мулоқотнинг давомидир", — деди Василий Церетели.
Кўргазма доирасида Россия Бадиий академияси академиги, Президиум аъзоси ва РСА вице-президенти Татьяна Кочемасова томонидан кураторлик экскурсияси ҳам ўтказилди.
"Мангуликка йўғрилган умр" кўргазмаси Тошкентда 1 декабрга қадар давом этади.