https://sputniknews.uz/20261002/senat-markaziy-bank-60913359.html
Сенат Марказий банк мустақиллигини кенгайтиришни маъқуллади
Сенат Марказий банк мустақиллигини кенгайтиришни маъқуллади
Sputnik Ўзбекистон
Унинг норматив ҳужжатларининг бир қисми соддалаштирилган тартибда 10 иш кунида рўйхатдан ўтказилади. 02.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-02T14:39+0500
2026-10-02T14:39+0500
2026-10-02T14:39+0500
сиёсат
ўзбекистон олий мажлиси сенати
ўзбекистон
марказий банк
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54959228_0:390:831:857_1920x0_80_0_0_1a6765a3c5dfd91aa9e25fe888aa0570.jpg
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 20-ялпи мажлисида Марказий банк фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун маъқулланди.Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига Марказий банкнинг институционал мустақиллигини янада мустаҳкамлашга, унинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш билан боғлиқ фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тузатишлар киритилмоқда.Жумладан, Марказий банк, унинг ҳудудий бош бошқармалари ва тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятини текшириш Сенатнинг қарори асосида ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда амалга оширилиши белгиланмоқда.Сенаторларнинг фикрича, бу қонун банклар ва тўлов тизимларининг барқарорлигини мустаҳкамлашга, банклар ва тўлов тизимларини ривожлантириш борасида илғор халқаро амалиётни янада кенг жорий этишга хизмат қилади.
https://sputniknews.uz/20260825/markaziy-bank-rejalar-59960273.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/01/13/54959228_0:312:831:935_1920x0_80_0_0_d53a08e039dd04b14150a12e345b3038.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон олий мажлиси сенати, ўзбекистон, марказий банк
сиёсат, ўзбекистон олий мажлиси сенати, ўзбекистон, марказий банк
Сенат Марказий банк мустақиллигини кенгайтиришни маъқуллади
Унинг норматив ҳужжатларининг бир қисми соддалаштирилган тартибда 10 иш кунида рўйхатдан ўтказилади.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг 20-ялпи мажлисида Марказий банк фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун
маъқулланди. Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига Марказий банкнинг институционал мустақиллигини янада мустаҳкамлашга, унинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш билан боғлиқ фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган тузатишлар киритилмоқда.
Жумладан, Марказий банк, унинг ҳудудий бош бошқармалари ва тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятини текшириш Сенатнинг қарори асосида ёки қонунда назарда тутилган ҳолларда амалга оширилиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, банкларда корпоратив бошқарувни ва ички аудитни ташкил этиш, аҳолининг қарз юкини тартибга солиш, пул-кредит сиёсатини амалга ошириш, тизимли молиявий инқироз юзага келишининг олдини олиш ҳамда тўловларни ва тўлов тизимларини тартибга солиш юзасидан Марказий банкнинг юридик хизматининг ижобий хулосаси берилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар соддалаштирилган тартибда 10 кун ичида давлат рўйхатидан ўтказилиши белгиланмоқда.
Сенаторларнинг фикрича, бу қонун банклар ва тўлов тизимларининг барқарорлигини мустаҳкамлашга, банклар ва тўлов тизимларини ривожлантириш борасида илғор халқаро амалиётни янада кенг жорий этишга хизмат қилади.