https://sputniknews.uz/20260825/markaziy-bank-rejalar-59960273.html
Банк ва тўлов хизматлари қандай ўзгаради — Марказий банк режаларни айтди
Банк ва тўлов хизматлари қандай ўзгаради — Марказий банк режаларни айтди
Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк финтех экотизимини мустақил қурмайди, балки инфратузилма, қоидалар ва рақобат учун шароит яратади. Миллий стратегияда очиқ банкинг, муқобил скоринг ва тўлов шлюзини жорий этиш белгиланган.
2026-08-25T15:56+0500
2026-08-25T15:56+0500
2026-08-25T15:56+0500
марказий банк
рақамли технологиялар
форум
тошкент
иқтисод
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/19/59960092_0:257:2730:1793_1920x0_80_0_0_4a3decd6a96fcb06d4b50a960a949c61.jpg
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Марказий банк финтех экотизимини мустақил равишда қурмайди. Регуляторнинг вазифаси инфратузилмани ривожлантириш, қоидаларни белгилаш ҳамда молия соҳасида рақобат ва инновациялар учун шароит яратишдан иборат.Бу ҳақда Марказий банкнинг стратегия, трансформация ва лойиҳаларни бошқариш бўйича директори Ҳусанхўжа Абидов Тошкентдаги "Silk Road Finance & Technology Forum" доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik Ўзбекистон мухбири.Стратегия рақамли молия ва булутли инфратузилмани ривожлантириш, тўлов шлюзини яратиш, маълумотларга асосланган муқобил скорингдан фойдаланиш, кичик ва ўрта бизнес учун савдо майдончаларини ишга тушириш ҳамда очиқ банкингни жорий этишни назарда тутади.Аввалроқ Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев регулятор 2030 йилгача молиявий технологиялар соҳасида 5 минг нафар ёш мутахассис тайёрлашни мақсад қилганини маълум қилган эди.Сайдуллаевнинг таъкидлашича, бу давлат, бизнес, инвесторлар ва таълим муассасалари ўртасида доимий ҳамкорликни талаб қилади. Инсон капитали эса ушбу жараённинг марказида бўлиши керак.
https://sputniknews.uz/20260824/banklar-davlat-ulush-valyuta-rejalar-59936927.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/08/19/59960092_238:275:2603:2048_1920x0_80_0_0_a4bc878fb2bffc4fd9128f27131dcc5a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
марказий банк, рақамли технологиялар, форум, тошкент, иқтисод, ўзбекистон
марказий банк, рақамли технологиялар, форум, тошкент, иқтисод, ўзбекистон
Банк ва тўлов хизматлари қандай ўзгаради — Марказий банк режаларни айтди
Марказий банк финтех, яъни рақамли банк ва тўлов хизматлари, соҳасида очиқ банкинг, муқобил скоринг ва янги тўлов инфратузилмасини жорий этмоқчи.
ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. Марказий банк финтех экотизимини мустақил равишда қурмайди. Регуляторнинг вазифаси инфратузилмани ривожлантириш, қоидаларни белгилаш ҳамда молия соҳасида рақобат ва инновациялар учун шароит яратишдан иборат.
Бу ҳақда Марказий банкнинг стратегия, трансформация ва лойиҳаларни бошқариш бўйича директори Ҳусанхўжа Абидов Тошкентдаги "Silk Road Finance & Technology Forum" доирасида маълум қилди, деб хабар бермоқда
Sputnik Ўзбекистон мухбири.
Унинг сўзларига кўра, 2026–2030 йилларга мўлжалланган Молиявий технологияларни ривожлантириш миллий стратегиясида соҳанинг асосий йўналишлари белгилаб берилган.
Стратегия рақамли молия ва булутли инфратузилмани ривожлантириш, тўлов шлюзини яратиш, маълумотларга асосланган муқобил скорингдан фойдаланиш, кичик ва ўрта бизнес учун савдо майдончаларини ишга тушириш ҳамда очиқ банкингни жорий этишни назарда тутади.
Аввалроқ Марказий банк раисининг биринчи ўринбосари Нодирбек Сайдуллаев регулятор 2030 йилгача молиявий технологиялар соҳасида 5 минг нафар ёш мутахассис тайёрлашни мақсад қилганини маълум қилган эди.
"Бугунги молия бозорида ҳеч бир мамлакат ёки ташкилот ёпиқ тизим доирасида барқарор муваффақиятга эриша олмайди. Миллий инфратузилмалар ўзаро ҳамкорлик қилиши, стандартлар мувофиқлаштирилиши, рақамли хизматлар эса чегаралардан ташқарида ҳам хавфсиз ишлаши лозим", — деди у.
Сайдуллаевнинг таъкидлашича, бу давлат, бизнес, инвесторлар ва таълим муассасалари ўртасида доимий ҳамкорликни талаб қилади. Инсон капитали эса ушбу жараённинг марказида бўлиши керак.