Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Россия армияси Харьков ва Суми вилоятларидаги 3 та қишлоқ устидан назорат ўрнатди

© Sputnik / Станислав Красильников / Медиабанкка ўтишБоец российской армии в зоне СВО, архивное фото
Боец российской армии в зоне СВО, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2026
Oбуна бўлиш
Харьков вилоятининг шимоли-шарқида қуршовда қолган Украина Қуролли кучларини яксон қилиш давом эттирилмоқда.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Россия Қуролли кучлари Харьков вилоятидаги Грачёвка ва Сердобино аҳоли пунктларини назоратга олди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Вазирликнинг маълум қилишича, бу икки қишлоқ “Шимол” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари жангчиларининг фаол саъй-ҳаракатлари ва ҳужумлари натижасида назоратга олинган.
Таъкидланишича, Харьков вилоятининг шимоли-шарқида қуршовда қолган Украина Қуролли кучлари назорати қисқартирилмоқда.
Россия армияси қуршовни бошланганидан бери 352 квадрат километр ва 20 та аҳоли пунктини назоратга олган, қуршовда қолган 1085 нафардан ортиқ украиналик ҳарбийни йўқ қилган.
“Душманнинг қуршовдан чиқишга бўлган барча уринишлари бартараф этилди”, – дея қўшимча қилди вазирлик.
Бундан ташқари, Суми вилоятидаги Малая Рибица аҳоли пункти назоратга олинди. Бунга ҳам “Шимол” қўшинлари гуруҳи бўлинмалари эришди.
Боевая работа 34-й артиллерийской дивизии на Харьковском направлении СВО - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.10.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Россияда армияси Харьков вилоятида яна 3 та қишлоқни назоратга олди
Янгиликлар лентаси
0