Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Янги дунё тартиби, тажовузга жавоб, Украина: Путин “Валдай”да нималар ҳақида гапирди

© Sputnik / Кристина Соловьёва / Медиабанкка ўтишПрезидент Владимир Путин принял участие в работе дискуссионного клуба "Валдай"
Президент Владимир Путин принял участие в работе дискуссионного клуба Валдай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2026
Oбуна бўлиш
Россия президенти мамлакат Қуролли кучларининг махсус ҳарбий операция ҳудудидаги ҳужуми суръати ортиб бораётганини ҳам таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Россия президенти Владимир Путин “Валдай” халқаро мунозара клуби XXIII йиғилишининг ялпи сессиясида нутқ сўзлади. Россия раҳбари ўз нуқтида глобал сиёсат, Ғарб мамлакатларининг БМТга таъсир ўтказаётгани ва Украинадаги можарога тўхталиб ўтади.
Қуйида Путиннинг асосий баёнотларини келтирамиз.
Дунё ҳал қилувчи бурилиш нуқтасига етди ва бу фақат сиёсат масаласи эмас. Эртами-кечми, дунёдаги ҳар бир киши янги дунё тартиби тамойиллари бўйича келишиб олиши керак бўлади.
Яқин келажакда халқаро можаролар давом этиши эҳтимоли юқори. Инсоният йўқ бўлиб кетишини олдини олиш учун ҳалокатли сценарийлардан қочиш керак.
Ғарб мамлакатлари БМТда жуда кучли таъсир кўрсатмоқда, бу эса номутаносибликка олиб келади. Россия БМТни адолатли ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлайди.
Сунъий интеллектнинг тарқалиши одамларни шахссидан маҳрум қилиши мумкин. Бундай рақамли тоталитаризм ўтмишдаги тоталитар жамиятлар каби ўлик, даҳшатли ва ғайриинсоний бўлади.
Глобал сиёсатда ҳозирда барча мумкин бўлган тақиқлар бузилмоқда. Баъзилар “Куч бўлса ақл керак эмас” тамойили асосида ҳаракат қилмоқда. Аммо бу ҳеч қандай яхшиликка олиб келмайди.
Ҳар бир мамлакат аниқ тажовузга жавобан ўзини қурол билан ҳимоя қилишга мажбур бўлади.
Русофобия ва русларга қарши зулмни давлат мафкурасига айлантириб бўлмайди. Ҳеч ким “Россияни стратегик мағлубиятга учратишни” мақсад қилмаслик керак.
Ҳамма ҳам яшашни хоҳлайди. Келинг биргаликда аҳил яшаш ва бунга эришиш йўлларини топайлик.
Украинадаги можаро ва махсус ҳарбий операция бориши ҳақида
Украинадаги уруш мавзусига келсак, ҳақиқат шундаки, урушни Россия бошламаган, балки Россияни уни бошлашга мажбур қилишган.
Россия қўшинларининг ҳаракат суръати ортиб бормоқда.
Махсус ҳарбий операциядаги вазият фаол ривожланмоқда, фақат сентябрь ойида Россия 1 301 кв. км ни назорат остига олди.
Россия Украина можаросини имкон қадар тезроқ, музокаралар йўли билан тугатишни хоҳлайди.
ДХР ҳудудининг атиги 11 фоизи Украина назорати остида қолди.
Россия ДХРнинг бутун ҳудудини Украина ва Европа кутганидан анча олдин озод қилади, деб ҳисоблайди.
Украина ва Европанинг ўзи Донбасс қолган қисмини атиги 1,5-2 йил ушлаб туришга ишонади.
Россия учун Украина атрофидаги вазиятда масала “бир парча ер”да эмас, балки одамларда.
Анкорижда АҚШ таклифлари муҳокама қилинди ва Россия уларга рози бўлди.
Трампнинг Украина бўйича таклифларида Россия учун мураккаб ечимлар мавжуд, аммо Москва бу тўғри йўналишдаги ҳаракат эканлигини тушунади.
Россияга хавфсизлик кафолатлари ва узоқ муддатли тинчлик шартлари керак.
Россия 21 сентябрда, сайловдан сўнг дарҳол Украина бўйича музокараларни қайта бошлашга тайёр эди, аммо Киев зарбалар берди.
"Биз бу музокараларни бошлаш ва имкон қадар тезроқ якунлашга тайёрмиз. Аммо, албатта, Россия Федерацияси учун ҳам, халқимиз учун ҳам, Россия халқи учун ҳам мақбул бўлган шартларда", - деди Россия етакчиси.
Президент Владимир Путин провел ряд встреч - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.09.2026
Путин: бундай одамларни, бундай мамлакатни енгиш мумкин эмас — ғалаба бизники бўлади
Янгиликлар лентаси
0