Путин: бундай одамларни, бундай мамлакатни енгиш мумкин эмас — ғалаба бизники бўлади
11:23 29.09.2026 (янгиланди: 10:40 30.09.2026)

© Sputnik / Сергей Бобылев
/ Oбуна бўлиш
Владимир Путин Давлат думаси сайловлари якунлари бўйича парламент партиялари раҳбарлари билан учрашувда россияликларни қўрқитиш ва мамлакатни енгиш мумкин эмаслигини айтди.
ТОШКЕНТ, 29 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин парламент партиялари раҳбарлари билан учрашувда Давлат думаси сайловлари якунлари, ташқи аралашувга уринишлар ва янги парламент олдидаги вазифалар ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар берди.
Путиннинг асосий баёнотлари:
Россиядаги одамлар бақувват, жасур ва мамлакат атрофида нима бўлаётганини яхши тушунади.
"Бундай одамларни қўрқитиб бўлмайди, бундай мамлакатни енгиш мумкин эмас. Шунинг учун ғалаба, албатта, бизники бўлади", — деди Россия раҳбари.
Сайлов кампаниясини бузиш ва Россиянинг ички ишларига аралашишга уринишлар, унинг сўзларига кўра, муваффақиятсиз тугаган. Путин бундай ҳаракатларда хорижий махсус хизматларнинг усуллари ҳам қўлланганини айтди.
Путин овоз беришда фаол қатнашган ўн миллионлаб россияликларга миннатдорчилик билдирди ва юқори сайлов фаоллиги натижаларнинг қонунийлигини таъминлаганини айтди.
Путиннинг айтишича, чегара ҳудудлари, Донбасс ва Новороссияда сайлов комиссиялари ходимлари мураккаб шароитларда ишлаган. Улар орасида ҳалок бўлганлар ҳам бор, айримлари давлат мукофотларига вафотидан сўнг тақдим этилади.
У парламент партиялари ўз номзодлари қаторига махсус ҳарбий операция фахрийларини ҳам киритганини қайд этиб, сайлов натижалари аҳолининг уларни қўллаб-қувватлаганини кўрсатганини айтди.
Президент янги Давлат думасида турли сиёсий кучлар ўзаро ҳамкорлик қилиши, одамлар ва мамлакат олдидаги умумий масъулиятдан келиб чиқиб ишлаши кераклигини таъкидлади.
