Россия МСК Давлат думасига сайловларнинг якуний натижаларини эълон қилди

© Sputnik / Сергей Бобылев / Медиабанкка ўтишВ ЦИК подвели окончательные итоги выборов в Госдуму
В ЦИК подвели окончательные итоги выборов в Госдуму - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.09.2026
Oбуна бўлиш
“Ягона Россия” 450 та ўриндан 349 тасини эгаллади.
ТОШКЕНТ, 25 сен – Sputnik. Россия Марказий сайлов комиссияси (МСК) тўққизинчи чақириқ Давлат думасига сайловлар натижаларини эълон қилди.
“Сайловда сайловчиларнинг 59,8 фоиздан ортиғи иштирок этди. Аниқроғи, 67 миллион 448 минг 94 киши. Бу сўнгги уч парламент кампаниясидаги рекорд кўрсаткичдир”, - деди Россия МСК раҳбари Элла Памфилова.
Овоз бериш натижаларига кўра, Давлат Думасидаги ўринлар қуйидагича тақсимланди:
“Ягона Россия” – 349;
Россия Федерацияси коммунистлар партияси – 37 та;
Россия Либерал-демократик партияси – 23 та;
“Янги одамлар” – 19 та;
“Адолатли Россия” – 17 та;
“Ватан” партияси – 1 та.
Шунингдек, тўртта мустақил номзод ҳам мандат олди.
Россия Давлат думасига 46 нафар махсус ҳарбий операция фахрийси сайланди, улардан 41 нафари “Ягона Россия” партиясидан.
Тўққизинчи чақириқ Давлат думаси депутатлари сайлови ва улар билан бирга ўтказилган бошқа сайловлар 18-20 сентябрь кунлари бўлиб ўтди.
Россия президенти Владимир Путин аввалроқ Давлат думасига сайловларни мамлакатнинг энг муҳим ички сиёсий воқеаси деб атаганди.
Шавкат Мирзиёев и Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2026
Мирзиёев Путинни Давлат думасига сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади
Янгиликлар лентаси
0