Мирзиёев Путинни Давлат думасига сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади

© Пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев и Владимир Путин
Шавкат Мирзиёев и Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2026
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари икки мамлакат ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва уни янги ташаббуслар билан бойитишга ишонч билдирди.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Россия президенти Владимир Путинга мактуб йўллаб, Россия Федерал Мажлиси Давлат думасига сайловлар муваффақиятли ўтказилгани билан табриклади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мирзиёев сайловлар Россия жамиятининг юксак сиёсий маданияти ва фуқаролик ҳамжиҳатлигини яна бир бор намоён этганини таъкидлади.
Ўзбекистон раҳбари сайловчиларнинг рекорд даражадаги иштироки ва овоз бериш натижалари Россия фуқароларининг Владимир Путин раҳбарлигида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва миллий манфаатларни ҳимоя қилишга қаратилган стратегик йўналишга ишончидан далолат беришини қайд этди.
Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланаётгани таъкидланди. Парламентлараро ҳамкорлик икки томонлама лойиҳа ва дастурларни амалга оширишда муҳим ўрин тутиши қайд этилди.
Мирзиёев икки мамлакат ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва уни янги ташаббуслар билан бойитишга ишонч билдирди.
Мактуб якунида Ўзбекистон президенти Владимир Путинга мустаҳкам соғлик ва давлатчилик фаолиятида муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик, фаровонлик ва тараққиёт тилади
Обращение Владимира Путина в преддверии выборов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 17.09.2026
Путин парламент сайловлари арафасида россияликларга мурожаат қилди
Янгиликлар лентаси
0