Ерхов Россияда ишламоқчи бўлган мигрантлар учун марказ Ўзбекистонда ташкил этиш ҳақида

© Пресс-служба Сената Узбекистана
Oбуна бўлиш
Россияда ишламоқчи бўлган ўзбекистонликлар учун рус тилидан тест, тиббий кўрик, биометрия ва дактилоскопиядан ўтишни ўзида мужассам қиладиган марказ ташкил этиш таклифи ўртага ташланган.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Ўзбекистон Россияга республикада мигрантлар учун “бир жойда барча жараёнлар” тамойили асосида комплекс марказ ташкил этиш таклиф қилди. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов Россия томони бу йўналишдаги ишларни давом эттиришга тайёрми ёки йўқлиги борасида фикр билдирди.
Ерхов Sputnik мухбири билан суҳбатда бундай марказнинг ташкил этилиши меҳнат мигрантларини ташкиллаштирилган ҳолда ишга қабул қилиш тизимини жорий этиш воситаларидан бири бўлиши мумкинлигини таъкидлади.
“Бу ғоя янги эмас ва бизнинг умумий мақсадимизни амалга ошириш – меҳнат миграцияси механизмига ташкиллаштирилган ҳолда ишга қабул қилиш тизимини жорий этиш учун ишлатилиши мумкин бўлган йўналишлардан бири сифатида “ҳавода муаллақ бўлиб турибди”. Ҳақиқатан ҳам, миграцияга кетишдан олдинги тадбирларнинг ҳеч бўлмаганда бир қисмини Ўзбекистонга кўчириш мантиқан тўғри бўларди. Булар эса рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги бўйича тест синови, тиббий кўрик, дактилоскопия ва биометрия. Лекин шуни ҳам айтишим керакки, бу истиқболли ғояни амалда рўёбга чиқаришга қадар бизнинг идораларимиз ҳам, Ўзбекистон идоралари ҳам ҳали кўп ишларни амалга ошириши лозим. Шундай экан, бу эртага бўладиган иш эмас”, - деди Россия элчиси.
Аввалроқ Миграция агентлиги директори Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Алексей Ерхов билан учрашиб, Россияда ишлаш истагида бўлган номзодларни ташкиллаштирилган тартибда ишга йўналтириш механизмларини такомиллаштириш ҳамда боришдан олдинги асосий жараёнларни Ўзбекистоннинг ўзида ташкил этиш масалаларини муҳокама қилганди.
Хусусан, "бир жойда барча жараёнлар" тамойили асосида комплекс марказ ташкил этиш таклиф қилинди. Шунингдек, рус тили имтихонларини топшириш учун Тошкентга келиши билан боғлиқ вақт ва харажатларини камайтириш мақсадида жараёнларни ҳудудларда ташкил этиш масаласи кўтарилди. Бунинг учун 4 та ҳудудда зарур инфратузилма тайёрланган.
Хусусан, "бир жойда барча жараёнлар" тамойили асосида комплекс марказ ташкил этиш таклиф қилинди. Шунингдек, рус тили имтихонларини топшириш учун Тошкентга келиши билан боғлиқ вақт ва харажатларини камайтириш мақсадида жараёнларни ҳудудларда ташкил этиш масаласи кўтарилди. Бунинг учун 4 та ҳудудда зарур инфратузилма тайёрланган.
“Асосий мақсад – Россияда ишлашни режалаштирганлар қаерда, қайси корхонада ва қандай шароитда ишлашини аниқ билиши, зарур ҳужжат ва жараёнларни олдиндан расмийлаштириши ҳамда аниқ иш берувчининг буюртмаси асосида қонуний ва тушунарли йўл билан боришини таъминлаш”, - дейилади Миграция агентлиги хабарида.
