https://sputniknews.uz/20260910/russia-ozbekistonliklar-ish-orin-taklif-60345733.html
Россиялик иш берувчилар ўзбекистонликлар учун 100 мингдан ортиқ иш ўрни таклиф қилди
Россиялик иш берувчилар ўзбекистонликлар учун 100 мингдан ортиқ иш ўрни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Миграция агентлигида россиялик иш берувчилардан 100 мингдан ортиқ вакансия бўйича ариза бор. Россияда эса мигрантларни келишидан олдин тайёрлаш ва муайян иш берувчига йўналтириш тизими ишлаб чиқилмоқда.
2026-09-10T18:22+0500
2026-09-10T18:22+0500
2026-09-10T18:22+0500
миграция
миграция агентлиги
мигрантлар
риа новости
россия
ўзбекистон
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0a/60345559_0:38:3507:2011_1920x0_80_0_0_57ae7b5343237205d424ffc9211ab51b.jpg
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон Миграция агентлиги россиялик иш берувчилардан фуқароларни ишга жойлаштириш учун 100 мингдан ортиқ бўш иш ўрни бўйича аризалар олди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати РИА Новостига маълум қилди.Жорий йилда Россияда ишлашни истаган фуқароларни зарур имтиҳонларга, жумладан, рус тили бўйича бепул тайёрлаш учун электрон платформада ўзбекистонликлардан 300 мингдан ортиқ сўров ҳам қайд этилган.Унда билим даражасини текшириш ва натижаларни босқичма-босқич яхшилаш мумкин.Айни пайтда Россияда меҳнат мигрантларини ишга жалб қилиш тартибини такомиллаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Россия президенти Владимир Путин ИИВ раҳбарияти билан учрашувда мигрантларни Россияга келишидан олдин иш ва ҳаётга тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.ИИВ маълумотига кўра, мақсадли уюшган ишга қабул қилиш бўйича қонун лойиҳаси ҳукумат билан келишиш босқичида. Янги тизим хорижликларни муайян иш берувчи ва иш жойига олдиндан йўналтиришни назарда тутади.Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил биринчи ярмида хорижда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони 1,4 миллион кишини ташкил этган, шундан 834,2 минг нафари Россияда бўлган.
https://sputniknews.uz/20260910/russia-migrant-ozgarishlar-60330387.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/0a/60345559_389:0:3120:2048_1920x0_80_0_0_84f2cb2b00089325d5fc7aa808829174.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миграция, миграция агентлиги, мигрантлар, риа новости, россия, ўзбекистон
миграция, миграция агентлиги, мигрантлар, риа новости, россия, ўзбекистон
Россиялик иш берувчилар ўзбекистонликлар учун 100 мингдан ортиқ иш ўрни таклиф қилди
Россиялик иш берувчилар ўзбекистонликлар учун 100 мингдан ортиқ вакансия таклиф қилди, талабгорлар имтиҳонларга тайёрланмоқда.
ТОШКЕНТ, 10 сен — Sputnik. Ўзбекистон Миграция агентлиги россиялик иш берувчилардан фуқароларни ишга жойлаштириш учун 100 мингдан ортиқ бўш иш ўрни бўйича аризалар олди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати РИА Новостига
маълум қилди.
Жорий йилда Россияда ишлашни истаган фуқароларни зарур имтиҳонларга, жумладан, рус тили бўйича бепул тайёрлаш учун электрон платформада ўзбекистонликлардан 300 мингдан ортиқ сўров ҳам қайд этилган.
Миграция агентлиги Россияда ишлашни хоҳловчиларни рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича имтиҳонларга тайёрлаш учун test.xorijdaish.uz платформасини ишга туширган.
Унда билим даражасини текшириш ва натижаларни босқичма-босқич яхшилаш мумкин.
Айни пайтда Россияда меҳнат мигрантларини ишга жалб қилиш тартибини такомиллаштириш масаласи ҳам кўриб чиқилмоқда. Россия президенти Владимир Путин ИИВ раҳбарияти билан учрашувда мигрантларни Россияга келишидан олдин иш ва ҳаётга тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.
ИИВ маълумотига кўра, мақсадли уюшган ишга қабул қилиш бўйича қонун лойиҳаси ҳукумат билан келишиш босқичида. Янги тизим хорижликларни муайян иш берувчи ва иш жойига олдиндан йўналтиришни назарда тутади.
Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил биринчи ярмида хорижда ишлаётган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари сони 1,4 миллион кишини ташкил этган, шундан 834,2 минг нафари Россияда бўлган.