https://sputniknews.uz/20261002/dual-talim-60911092.html
“Ҳам ўқиш, ҳам стаж”: ОТМларда дуал таълимни ташкил этишнинг янги тартиби белгиланди
“Ҳам ўқиш, ҳам стаж”: ОТМларда дуал таълимни ташкил этишнинг янги тартиби белгиланди
Sputnik Ўзбекистон
Талабанинг дуал таълим шаклида таҳсил олган даври унинг умумий меҳнат стажини ҳисоблашда инобатга олинади. 02.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-02T14:00+0500
2026-10-02T14:00+0500
2026-10-02T14:00+0500
ўзбекистон
жамият
таълим
отм
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0f/20499864_195:487:2971:2048_1920x0_80_0_0_36312622e5628b6d77264569c339a04d.jpg
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Ўзбекистонда 2027/2028 ўқув йилидан олийгоҳларда иш берувчи корхоналарнинг буюртмалари асосида ва битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашнинг тизими жорий этилади. Президент тегишли фармонни имзолади. Бунда дуал таълим шаклига қабул амалга ошириладиган бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда ОТМ томонидан белгиланади.Дуал таълим шаклига қабул иш берувчи корхона буюртмасига мувофиқ тўлов-контракт асосида ҳар йили 1 октябрга қадар амалга оширилади.Дуал таълим ОТМ, корхона ва талаба ўртасида тузиладиган шартномага асосан ташкил этилади. Фармонга кўра, дуал таълим шаклида таҳсил олаётган Ижтимоий реестрга киритилган талабаларга ижтимоий стипендия тўланади. Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш ва ишлов бериш, архитектура ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги таълим соҳалари бўйича дуал таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини 2-курсдан бошлаб давлат гранти квоталари доирасида давом эттириш имконияти яратилади.2027 йил 1 январдан дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш истагини билдирган корхоналар учун талабаларга бириктириладиган мураббийларни тайёрлаш махсус курсларини ташкил этилади.2027/2028 ўқув йили якунидан бошлаб дуал таълим шакли бўйича ОТМ ва буюртмачи корхоналарнинг самарадорлик рейтинги юритилади. Энг юқори натижа кўрсатган 3 тадан ОТМ ва корхоналар рейтингдаги ўрнига мос равишда 1, 2, 3 миллиард сўмдан рағбатлантирилади.
https://sputniknews.uz/20260930/liygohlar-ozgarish-60852604.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/0f/20499864_536:452:2664:2048_1920x0_80_0_0_c9c504ff85e71806f4a6f3aed5a5804b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон, жамият, таълим, отм
ўзбекистон, жамият, таълим, отм
“Ҳам ўқиш, ҳам стаж”: ОТМларда дуал таълимни ташкил этишнинг янги тартиби белгиланди
Талабанинг дуал таълим шаклида таҳсил олган даври унинг умумий меҳнат стажини ҳисоблашда инобатга олинади.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Ўзбекистонда 2027/2028 ўқув йилидан олийгоҳларда иш берувчи корхоналарнинг буюртмалари асосида ва битирувчини ишга қабул қилиш шарти билан дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлашнинг тизими жорий этилади. Президент тегишли фармонни
имзолади. Бунда дуал таълим шаклига қабул амалга ошириладиган бакалавриат таълим йўналишлари ҳамда қабул параметрлари Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда ОТМ томонидан белгиланади.
Дуал таълим шаклига қабул иш берувчи корхона буюртмасига мувофиқ тўлов-контракт асосида ҳар йили 1 октябрга қадар амалга оширилади.
Дуал таълим ОТМ, корхона ва талаба ўртасида тузиладиган шартномага асосан ташкил этилади.
Корхона зиммасига талабага ўқиш даври давомида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ойлик иш ҳақи тўлаш, талабанинг зиммасига битиргандан сўнг камида 2 йил мазкур корхонада ишлаб бериш мажбуриятлари юкланади.
Фармонга кўра, дуал таълим шаклида таҳсил олаётган Ижтимоий реестрга киритилган талабаларга ижтимоий стипендия
тўланади. Муҳандислик иши, ишлаб чиқариш ва ишлов бериш, архитектура ва қурилиш, қишлоқ хўжалиги таълим соҳалари бўйича дуал таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларга ўқишини 2-курсдан бошлаб давлат гранти квоталари доирасида давом эттириш имконияти яратилади.
Талабанинг дуал таълим шаклида таҳсил олган даври унинг умумий меҳнат стажини ҳисоблашда инобатга олинади.
2027 йил 1 январдан дуал таълим шаклида кадрлар тайёрлаш истагини билдирган корхоналар учун талабаларга бириктириладиган мураббийларни тайёрлаш махсус курсларини ташкил этилади.
2027/2028 ўқув йили якунидан бошлаб дуал таълим шакли бўйича ОТМ ва буюртмачи корхоналарнинг самарадорлик рейтинги юритилади.
Энг юқори натижа кўрсатган 3 тадан ОТМ ва корхоналар рейтингдаги ўрнига мос равишда 1, 2, 3 миллиард сўмдан рағбатлантирилади.