Қирғизистонда ЕОИИ ва МДҲ давлатларининг биринчи ёшлар форуми старт олди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Шавкат Мирзиёев ҳукумат, экспертлар ва парламент аъзоларига Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш истиқболларини ҳар томонлама ўрганиб чиқиш, бу интеграциянинг барча афзалликлари ва хавф-хатарларини баҳолаб, якуний қарор қабул қилиш учун батафсил ҳисобот тақдим этилиши ҳақида топшириқ берган эди.

Арипов ЕОИИ билан ҳамкорликни ривожлантиришга оид қатор таклифларни илгари сурди

© Sputnik / Кирилл Зыков / Медиабанкка ўтишАбдулла Арипов
Абдулла Арипов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2026
Oбуна бўлиш
Ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 20 млрд доллардан ошган.
ТОШКЕНТ, 2 окт – Sputnik. Минскда Евроосиё иқтисодий иттифоқи (EОИИ) мамлакатлари бош вазирлари иштирокида Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кузатувчи давлат вакили сифатида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳам қатнашди.
Ариповнинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг EОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 2026 йилнинг саккиз ойида 16 фоизга ошган.
“Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан кузатувчи давлат мақомидаги ҳамкорлиги тобора мазмунли тус олмоқда. Рақамлар ўз-ўзидан гапиради. Ўтган йил якунларига кўра, Ўзбекистоннинг бирлашма мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 20 миллиард АҚШ долларидан ошди, жорий йилнинг саккиз ойида эса бу кўрсаткич яна 16 фоизга ошди”, - деди Арипов.
Ўзбекистон бош вазири бу кўрсаткичларнинг ўсишига саноат, энергетика, логистика, рақамли иқтисодиёт ва қишлоқ хўжалигида кооперация алоқаларини кенгайтириш туфайли эришилаётганини таъкидлади. Унинг фикрича, бу суръатни мустаҳкамлаш муҳим.
“Жорий йилда Евроосиё иқтисодий комиссияси билан уч йиллик қўшма тадбирлар режасини амалга оширишни якунлаяпмиз. Тошкентда бўлиб ўтадиган ишчи гуруҳ йиғилиши якунларни сарҳисоб қилиш ва кейинги давр учун янги режани келишиш имконини беради”, - дея қўшимча қилди Ўзбекистон бош вазири.
Арипов ЕОИИ билан ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қатор таклифларни илгари сурди
Рақамли савдо — ягона рақамли макон ва ЕОИИнинг ягона божхона транзити тизимига қўшилиш;
Саноат кооперацияси — Ўзбекистонда лойиҳа офисини ташкил этиш;
"Яшил" саноат — энергияни кўп талаб қиладиган тармоқларда тажриба лойиҳаларини амалга ошириш ва уларни "яшил" молиялаштириш, имтиёзли кредитлар ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида қўллаб-қувватлаш;
Меҳнат миграцияси — миллий электрон бандлик хизматларини бирлаштириш орқали жараённи янада шаффоф ва қулай қилиш;
Туризм — "Марказий Осиё туризм ҳалқаси"ни биргаликда яратиш, умумий туристик йўналишлар ва турпакетларни ишлаб чиқиш ҳамда тарғиб қилиш.
Йиғилишда Арманистон бош вазири Никол Пашинян (онлайн), Беларусь бош вазири Александр Турчин, Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов, Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Адилбек Касималиев, Россия ҳукумати раиси Михаил Мишустин ва ЕИК Ҳайъати раиси Бакитжан Сагинтаев иштирок этди.
Кузатувчи мақомига эга мамлакатлардан Эроннинг Беларусь элчиси Муҳсин Умидзамоний, Кубанинг Россиядаги элчиси Энрике Орта Гонсалес ҳам қатнашди.
ЕОИИ

Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ) - 2015 йил 1 январдан фаолият юритиб келаётган халқаро иқтисодий бирлашма. Иттифоққа ҳозир Россия, Арманистон, Беларусь, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзодир. Ўзбекистон 2020 йилда ЕОИИда кузатувчи мақомини олди. Куба, Эрон ҳам кузатувчи мақомига эга.

КенгайтиришЙиғиштириш
Михаил Мишустин - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.10.2026
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Устувор вазифа – иттифоқчилик алоқаларини чуқурлаштириш: Мишустин ЕОИИ ҳақида
Янгиликлар лентаси
0