Ўзбекистон ва Россия бош прокурорлари ҳамкорликни мустаҳкамлашни муҳокама қилди

© Пресс-служба Генеральной прокуратуры Узбекистана
Oбуна бўлиш
Россия томони фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, активларни қайтариш ва электрон далиллар алмашинуви бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Қозон шаҳрида Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев россиялик ҳамкасби Александр Гуцан билан учрашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Учрашув МДҲга аъзо давлатлар бош прокурорларининг Мувофиқлаштирувчи кенгашининг (БПМК) 36-йиғилиши доирасида бўлиб ўди.
Учрашув давомида Йўлдошев ва Гуцан икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, илғор тажриба алмашиш ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштиришга доир муҳим масалаларни муҳокама қилди.

Россия бош прокурори давлатларнинг умумий тарих, ўзаро ҳурмат ва қонунийликни таъминлашга доир ёндашувларнинг яқинлигига асосланган кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини алоҳида таъкидлади.
Александр Гуцан икки мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари олдида турган умумий вазифаларга – терроризм, экстремизм, коррупция, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмаси ва рақамли муҳитдаги жиноятларга қарши курашишга эътибор қаратди.
“Биз ва идораларимиз ўртасида шаклланган ишончли формат долзарб масалаларни очиқ муҳокама қилиш ва амалий ечимлар топиш имконини бермоқда, — деди Россия бош прокурори. — Бу Бишкек декларациясида белгиланган Бош прокуратуралар ўртасидаги мулоқотни қонун устуворлиги ва миллий ҳуқуқий тизимларни ҳурмат қилиш тамойилларига риоя қилган ҳолда чуқурлаштириш йўналишига мос келади”.
Россия назорат идораси раҳбари прокурорлик фаолиятининг барча долзарб йўналишлари, жумладан, фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, активларни қайтариш ва электрон далиллар алмашинуви бўйича ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
МДҲга аъзо давлатлар бош прокурорларининг Мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилишида кун тартибидан ўрин олган масалалар кўриб чиқилиб, хорижга ноқонуний равишда олиб чиқиб кетилган активларни қайтариш соҳасидаги замонавий чақириқлар ва янги ечимлар юзасидан тажриба алмашилди.
Йиғилиш якунига кўра, МДҲ БПМК қарорлари қабул қилиниб, уларда Ҳамдўстликка аъзо давлатлар прокуратура органлари ўртасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди.