https://sputniknews.uz/20261001/ozbekiston-ozarbayjon-60870112.html
Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади
Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади
Sputnik Ўзбекистон
Мудофаа вазирлари Ўзбекистон ва Озарбайжон армияларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда ўзаро ҳамкорликнинг аҳамиятини таъкидлади. 01.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-01T11:01+0500
2026-10-01T11:01+0500
2026-10-01T11:01+0500
жамият
ўзбекистон
озарбайжон
мудофаа вазирлиги
шуҳрат халмуҳамедов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/01/60869713_0:45:857:527_1920x0_80_0_0_720faf7ad1977069f3e40ca7cae8f7d9.jpg
ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2027 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги хабар берди.Ҳужжат Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Халмуҳамедовнинг Озарбайжонга амалий ташрифи доирасида Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Ҳасанов билан учрашуви якунида имзоланди.Ҳужжат келаси йилдаги ҳарбий ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб беради.Учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик дўстона ва қардошлик муносабатларига асосланганини таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон армияларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти қайд этилди.Мулоқот давомида ҳарбий ва ҳарбий таълим соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек, мудофаа соҳасига оид бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.
https://sputniknews.uz/20260827/cis-qurolli-kuchlar-aloqa-yigilish-59997417.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/01/60869713_48:0:809:571_1920x0_80_0_0_bbc3b87b23e1de0cd04c3abc56a1ab77.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, озарбайжон, мудофаа вазирлиги, шуҳрат халмуҳамедов
жамият, ўзбекистон, озарбайжон, мудофаа вазирлиги, шуҳрат халмуҳамедов
Ўзбекистон ва Озарбайжон 2027 йилга мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади
Мудофаа вазирлари Ўзбекистон ва Озарбайжон армияларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда ўзаро ҳамкорликнинг аҳамиятини таъкидлади.
ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Ўзбекистон ва Озарбайжон Мудофаа вазирликлари ўртасида 2027 йилга мўлжалланган икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режаси имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги
хабар берди.
Ҳужжат Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Шуҳрат Халмуҳамедовнинг Озарбайжонга амалий ташрифи доирасида Озарбайжон мудофаа вазири генерал-полковник Зокир Ҳасанов билан учрашуви якунида имзоланди.
Ҳужжат келаси йилдаги ҳарбий ҳамкорликнинг асосий йўналишларини белгилаб беради.
Учрашувда томонлар икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик дўстона ва қардошлик муносабатларига асосланганини таъкидланди. Шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон армияларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти қайд этилди.
Мулоқот давомида ҳарбий ва ҳарбий таълим соҳаларидаги ҳамкорлик, шунингдек, мудофаа соҳасига оид бошқа масалалар юзасидан фикр алмашилди.