https://sputniknews.uz/20261001/mirziyoev-oqituvchi-tabrik-60865484.html
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
Sputnik Ўзбекистон
Президент Учинчи Ренессанснинг мустаҳкам пойдеворини фидойи устозлар фаолиятида, уларнинг касб маҳоратида кўришини қайд этди. 01.10.2026, Sputnik Ўзбекистон
2026-10-01T09:18+0500
2026-10-01T09:18+0500
2026-10-01T09:18+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
ўқитувчилар
табрик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/01/60865624_0:0:2560:1441_1920x0_80_0_0_244a251d3dc8e03d9907bb28672eb55d.jpg
ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан барча педагогларни табриклади.Мирзиёев ҳозирги вақтда таълим соҳаси жадал ривожланаётган соҳага, ўқитувчилик эса обрў-эътиборли касбга айланаётганини урғулади.Таъкидланишича, ҳозирги вақтда мамлакатдаги 40 минг ўқитувчи 1 минг доллар, уларнинг 1 минг 500 нафари 2 минг доллардан зиёд миқдорда маош олмоқда. Жорий йил янги форматда ўтказилган “Йил ўқитувчиси” танловининг 208 нафар туман ва шаҳар босқичи ғолибларига илк бор 616 миллион сўмдан мукофот берилди. Бундай рағбатлантириш механизмлари келгуси йилда боғча тарбиячилари ва техникум усталари фаолиятига ҳам жорий этилади.Президент таълим соҳасидаги ўзгаришлар кўламини ҳам келтирди. Унинг айтишича, сўнгги ўн йилда мамлакатда 1,8 миллион ўринли боғча ва 1,5 миллион ўринли мактаблар барпо этилган, 10 мингдан зиёд боғча ва мактаб замонавий кўринишга келтирилган. Олий таълим муассасалари сони ҳам 77 тадан 205 тага ошгани, олий таълим билан қамров 45 фоизга етгани қайд этилди.Таълимдаги натижаларга тўхталар экан, давлат раҳбари 2026 йилда Ўзбекистон ўқувчилари халқаро олимпиадаларда 228 та медални қўлга киритганини айтди. Бу йил мактаб давридаёқ хорижий тил ва фан сертификатига эга бўлган ўқувчилар сони 100 минг нафарга етган, қарийб 5 минг нафар мактаб битирувчиси олийгоҳларга киришда энг юқори баллни тўплаган.Шавкат Мирзиёев келгуси ўн йилни мамлакат учун “миллий юксалиш даври” сифатида белгилаб, бу жараёнда мактаб, техникум ва олийгоҳлар таянч асос бўлишини қайд этди.“Янги Ўзбекистон ёшларини “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деб яшайдиган авлод сифатида камол топтиришнинг беқиёс аҳамиятини яхши тушунадиган сиз, ҳурматли устоз ва мураббийлар бой билим ва тажрибангиз, истеъдод ва маҳоратингиз билан бу жараёнларда фаол иштирок этасиз деб ишонаман. Сизларни яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат тилайман”, - дея тилак билдирди президент.
https://sputniknews.uz/20260930/liygohlar-ozgarish-60852604.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/0a/01/60865624_154:0:2429:1706_1920x0_80_0_0_6c49cb4cf4d2ce4b09db8d5014fb8626.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, ўқитувчилар, табрик
жамият, ўзбекистон, шавкат мирзиёев, ўқитувчилар, табрик
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
Президент Учинчи Ренессанснинг мустаҳкам пойдеворини фидойи устозлар фаолиятида, уларнинг касб маҳоратида кўришини қайд этди.
ТОШКЕНТ, 1 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан барча педагогларни
табриклади.
“Мактаб келажак боғи бўлса, муаллим шу масканда умид ниҳолларини ўстирадиган моҳир боғбондир. Ўқитувчи – меҳр дарёси, эзгулик булоғи, маърифат қуёшидир. Шу боис, бу масъулиятли соҳа ходимларининг меҳнатини улуғлаш ва қадрлашдан ҳеч қачон чарчамаймиз”, - дейилади давлат раҳбари табригида.
Мирзиёев ҳозирги вақтда таълим соҳаси жадал ривожланаётган соҳага, ўқитувчилик эса обрў-эътиборли касбга айланаётганини урғулади.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда мамлакатдаги 40 минг ўқитувчи 1 минг доллар, уларнинг 1 минг 500 нафари 2 минг доллардан зиёд миқдорда маош олмоқда. Жорий йил янги форматда ўтказилган “Йил ўқитувчиси” танловининг 208 нафар туман ва шаҳар босқичи ғолибларига илк бор 616 миллион сўмдан мукофот берилди. Бундай рағбатлантириш механизмлари келгуси йилда боғча тарбиячилари ва техникум усталари фаолиятига ҳам жорий этилади.
Президент таълим соҳасидаги ўзгаришлар кўламини ҳам келтирди. Унинг айтишича, сўнгги ўн йилда мамлакатда 1,8 миллион ўринли боғча ва 1,5 миллион ўринли мактаблар барпо этилган, 10 мингдан зиёд боғча ва мактаб замонавий кўринишга келтирилган. Олий таълим муассасалари сони ҳам 77 тадан 205 тага ошгани, олий таълим билан қамров 45 фоизга етгани қайд этилди.
Таълимдаги натижаларга тўхталар экан, давлат раҳбари 2026 йилда Ўзбекистон ўқувчилари халқаро олимпиадаларда 228 та медални қўлга киритганини айтди. Бу йил мактаб давридаёқ хорижий тил ва фан сертификатига эга бўлган ўқувчилар сони 100 минг нафарга етган, қарийб 5 минг нафар мактаб битирувчиси олийгоҳларга киришда энг юқори баллни тўплаган.
Шавкат Мирзиёев келгуси ўн йилни мамлакат учун “миллий юксалиш даври” сифатида белгилаб, бу жараёнда мактаб, техникум ва олийгоҳлар таянч асос бўлишини қайд этди.
“Янги Ўзбекистон ёшларини “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” деб яшайдиган авлод сифатида камол топтиришнинг беқиёс аҳамиятини яхши тушунадиган сиз, ҳурматли устоз ва мураббийлар бой билим ва тажрибангиз, истеъдод ва маҳоратингиз билан бу жараёнларда фаол иштирок этасиз деб ишонаман. Сизларни яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт-саодат тилайман”, - дея тилак билдирди президент.