Газ, нефть ва кўмир ишлаб чиқариш камаймоқда – инфографика

Oбуна бўлиш
Республикада газ ишлаб чиқариш бир йилда 16,3 фоизга камайди.
Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–август ойларида табиий газ, нефть, газ конденсати ва кўмир ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан камайди. Бундан Миллий статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Ҳисобот даврида республикада 24,2 млрд куб метр табиий газ ишлаб чиқарилди. Уни ишлаб чиқариш бир йилда 16,3 фоизга камайди.
Саккиз ойда нефть қазиб олиш ҳажми 425 минг тоннани ташкил қилди. Бу 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,1 фоизга кам.
Шунингдек, 4,4 млн тонна кўмир қазиб олинган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 10,2 фоизга кам.
Янгиликлар лентаси
0