Бензин ва дизель ишлаб чиқариш ҳажми ошди – инфографика

Oбуна бўлиш
Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажми бир йилда 6,1 фоизга ўсди.
Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–август ойларида автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 811,3 минг тоннани ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 4,6 фоизга ошган.
Ҳисобот даврида 834,3 минг тонна дизель ёқилғиси ҳам ишлаб чиқарилди. Уни ишлаб чиқариш ҳажми бир йилда 6,1 фоизга ўсди.
Янгиликлар лентаси
0