https://sputniknews.uz/20260930/russia-iqtisodiyot-ijtimoiy-majburiyatlar-60856749.html
Путин Давлат думасида: Россия янги ҳудудлари, иқтисодиёт ва ижтимоий мажбуриятлар
Путин Давлат думасида: Россия янги ҳудудлари, иқтисодиёт ва ижтимоий мажбуриятлар
Sputnik Ўзбекистон
Владимир Путин Давлат думасида Донбасс ва Новороссияни тиклаш, янги инвестиция цикли, ижтимоий мажбуриятлар, оилаларни қўллаб-қувватлаш ҳамда Россия иқтисодиётини ривожлантириш вазифалари ҳақида гапирди.
2026-09-30T19:10+0500
2026-09-30T19:10+0500
2026-09-30T19:10+0500
россия давлат думаси
дунё янгиликлари
россия
владимир путин
донбасс
иқтисод
россиянинг донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1e/60856443_0:0:2826:1591_1920x0_80_0_0_4dde9db9602bce73168bf3166264f395.jpg
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин тўққизинчи чақириқ Давлат думасининг биринчи ялпи мажлисида Донбасс ва Новороссияни тиклаш ва комплекс ривожлантиришда бутун мамлакат иштирок этаётганини маълум қилди.Унинг сўзларига кўра, Россия субъектлари ҳудудларга оталиқ ёрдамини кўрсатмоқда. Президент Россия молия тизими ва иқтисодиёти барқарорлигини сақлаб турганини таъкидлади. У миллий лойиҳалар ва федерал дастурларни молиялаштириш, шу билан бирга давлатнинг фуқаролар олдидаги барча ижтимоий мажбуриятларини бажариш зарурлигини айтди.Путин иқтисодиётга янги инвестиция цикли учун туртки бериш, ҳудудларнинг бюджет барқарорлигини мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлаш вазифасини қўйди.Шунингдек, тадбиркорлик, илғор ғоялар ва илмий ишланмаларга тўсқинлик қилаётган эскирган меъёрий чекловларни бартараф этиш зарурлигини таъкидлади.Россия раҳбари демографик муаммоларни ҳал қилиш, уй-жой шароитларини яхшилаш ва, айниқса, фарзанд тарбиялаётган оилалар фаровонлигини ошириш учун етарли маблағ ажратишга чақирди.Узоқ Шарқ ва Арктика ҳақида гапирар экан, Путин ушбу ҳудудларда бир қатор асосий кўрсаткичлар мамлакат бўйича ўртача даражадан юқори эканини айтиб, бу тенденцияни қўллаб-қувватлаш зарурлигини қайд этди.Путин янги чақириқ депутатларини миллий юрисдикция устунлигини мустаҳкамлаш ва мамлакат хавфсизлиги ҳамда ривожланиши билан боғлиқ асосий масалаларда биргаликда ишлашга чақирди.
https://sputniknews.uz/20260929/putin-galaba-60816292.html
донбасс
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2026
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07ea/09/1e/60856443_27:0:2758:2048_1920x0_80_0_0_85f2e8b6d40685f68a00dde0db7e47bc.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия давлат думаси, дунё янгиликлари, россия, владимир путин, донбасс, иқтисод
россия давлат думаси, дунё янгиликлари, россия, владимир путин, донбасс, иқтисод
Путин Давлат думасида: Россия янги ҳудудлари, иқтисодиёт ва ижтимоий мажбуриятлар
Владимир Путин Россия Давлат думасида Донбасс ва Новороссияни тиклаш, иқтисодиёт, инвестициялар, ижтимоий мажбуриятлар ва мамлакатни ривожлантириш вазифалари ҳақида гапирди.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин тўққизинчи чақириқ Давлат думасининг биринчи ялпи мажлисида Донбасс ва Новороссияни тиклаш ва комплекс ривожлантиришда бутун мамлакат иштирок этаётганини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия субъектлари ҳудудларга оталиқ ёрдамини кўрсатмоқда.
Путин 2022 йилги референдумлар иштирокчиларининг танловини "Россия ва ўз халқи билан бирлашиш" деб атади ва ушбу ҳудудлар депутатлари илк бор янги чақириқ Дума ишида иштирок этаётганини рамзий деб баҳолади.
Президент Россия молия тизими ва иқтисодиёти барқарорлигини сақлаб турганини таъкидлади. У миллий лойиҳалар ва федерал дастурларни молиялаштириш, шу билан бирга давлатнинг фуқаролар олдидаги барча ижтимоий мажбуриятларини бажариш зарурлигини айтди.
Путин иқтисодиётга янги инвестиция цикли учун туртки бериш, ҳудудларнинг бюджет барқарорлигини мустаҳкамлаш ва узоқ муддатли иқтисодий ўсишни таъминлаш вазифасини қўйди.
Шунингдек, тадбиркорлик, илғор ғоялар ва илмий ишланмаларга тўсқинлик қилаётган эскирган меъёрий чекловларни бартараф этиш зарурлигини таъкидлади.
Россия раҳбари демографик муаммоларни ҳал қилиш, уй-жой шароитларини яхшилаш ва, айниқса, фарзанд тарбиялаётган оилалар фаровонлигини ошириш учун етарли маблағ ажратишга чақирди.
Узоқ Шарқ ва Арктика ҳақида гапирар экан, Путин ушбу ҳудудларда бир қатор асосий кўрсаткичлар мамлакат бўйича ўртача даражадан юқори эканини айтиб, бу тенденцияни қўллаб-қувватлаш зарурлигини қайд этди.
"Россия баъзилар каби бутун дунё бўйлаб югуриб, қўлини чўзиб садақа сўрай олмайди. Бу бизга керак ҳам эмас", — деди мамлакат етакчиси.
Путин янги чақириқ депутатларини миллий юрисдикция устунлигини мустаҳкамлаш ва мамлакат хавфсизлиги ҳамда ривожланиши билан боғлиқ асосий масалаларда биргаликда ишлашга чақирди.