Тошкентда рус тили ва адабиётини ўқитишга ёндашувлар муҳокама қилинди

© Посольство России в УзбекистанеВ Ташкенте обсудили подходы к преподаванию русского языка и литературы
В Ташкенте обсудили подходы к преподаванию русского языка и литературы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.09.2026
Oбуна бўлиш
Тошкентдаги халқаро конференцияда рус тилини она тили бўлмаган ва чет тили сифатида ўқитишнинг замонавий усуллари муҳокама қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 сен — Sputnik. 29 сентябрь куни Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида "XXI Виноградов ўқишлари" халқаро конференцияси бошланди. Бу ҳақда Россиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси матбуот хизмати хабар берди.
Анжуман Тошкент рус тили ва адабиёти ўқитувчилари уюшмаси томонидан ташкил этилди. У русшунос педагоглар ўртасида профессионал ҳамкорлик ва илмий мулоқотни ривожлантиришга қаратилган.
Конференция ялпи мажлисида Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Алексей Ерхов иштирок этди. У "Виноградов ўқишлари" Марказий Осиёда рус филологияси ва тилшунослиги соҳасидаги мутахассислар учун доимий мулоқот майдонига айланганини таъкидлади.
"Ўтган йиллар давомида тадбир ўқитишнинг янги усулларини муҳокама қилиш учун етакчи рус филологларини бирлаштирган нуфузли мунозара майдони мақомини олди", — деди элчи.
Икки кунлик конференция давомида мутахассислар рус тилини она тили бўлмаган ва чет тили сифатида ўқитишда қўлланиладиган замонавий технологиялар, рус тили ва адабиёти бўйича таълим мазмуни ҳамда ўқув натижаларини баҳолаш усулларини муҳокама қилади.
Стартовала международная олимпиада по русскому языку для учащихся стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2026
Рус тили олимпиадаси бошланди: 25 нафар финалчи Москвага таклиф қилинади
Янгиликлар лентаси
0