Рус тили олимпиадаси бошланди: 25 нафар финалчи Москвага таклиф қилинади

© Sputnik / Наталья СеливерстоваСтартовала международная олимпиада по русскому языку для учащихся стран СНГ
Стартовала международная олимпиада по русскому языку для учащихся стран СНГ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.09.2026
Oбуна бўлиш
МДҲ мамлакатларининг, жумладан, Ўзбекистоннинг 7–9-синф ўқувчилари Владимир Даль номидаги рус тили бўйича халқаро олимпиадада қатнашиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 21 сен — Sputnik. Владимир Даль таваллудининг 225 йиллиги ва МДҲнинг 35 йиллигига бағишланган рус тили бўйича халқаро олимпиада бошланди. Унда МДҲ давлатларининг, жумладан, Ўзбекистоннинг 7–9-синф ўқувчилари қатнашиши мумкин. Бу ҳақда Россия Маориф вазирлиги Халқаро ҳамкорлик маркази хабар берди.
Олимпиада икки йўналишда ўтказилади. "Рус тили чет тили сифатида" йўналиши рус тилини хорижий тил сифатида ўрганаётган ўқувчиларга, "Рус тили — таълим тили" йўналиши эса рус тили она тили ёки асосий таълим тили бўлган мактаб ўқувчиларига мўлжалланган.

Биринчи саралаш босқичида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш 21 сентябрдан 18 октябргача давом этади.

Ўқувчилар Владимир Далнинг ҳаёти ва ижодига оид тест топшириқларини бажаради.
Якуний босқич 21–23 октябрь кунлари ўтказилади. Унда ҳар бир мамлакатда биринчи турда энг юқори балл тўплаган ўқувчилар иштирок этади. Финалчилар ижодий эссе ёзади.
Олимпиада якунларига кўра, 25 нафар финалчи 21–24 ноябрь кунлари Москвада ўтказиладиган маданий-таълим дастурида иштирок этиш учун таклиф қилинади. Тақдирлаш маросими 22 ноябрь — Владимир Далнинг туғилган кунида бўлиб ўтади.
"Олимпиада рус тили ва маданиятига қизиқувчи иқтидорли мактаб ўқувчиларини аниқлаш ва қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Шунингдек, у ёш авлодга Владимир Даль мероси билан яқиндан танишиш ва рус тилининг бойлигини кашф этиш имконини беради", — деди Халқаро ҳамкорлик маркази Таълим бошқармаси бошлиғи Олеся Веч.
Тадбир рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида қўллаб-қувватлаш, маданий-гуманитар алоқаларни мустаҳкамлаш ва ўқувчиларнинг рус тилини ўрганишга қизиқишини оширишга қаратилган.
Олимпиадада иштирок этиш шартлари ва рўйхатдан ўтиш тартиби билан лойиҳанинг расмий сайтида танишиш мумкин.
Трое учителей из Узбекистана стали победителями конкурса по русскому языку - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.07.2026
Самарқанд ва Тошкент вилоятидан уч нафар ўқитувчи Москвадаги халқаро танловда ғолиб бўлди
Янгиликлар лентаси
0